Гулистон шаҳар “БАҲОР” маҳалласида экстремизм ва терроризмга қарши маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 

Гулистон шаҳар “БАҲОР” маҳалласида экстремизм ва терроризмга қарши маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 

@t.me/GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 28 январь куни, Гулистон шаҳар “БАҲОР” маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган “Йўл харита” сининг 1 банди Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмга қарши маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.  Тадбир жараёнида юқорида айтиб ўтилган мавзулар юзасидан, Сирдарё вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари  И. Мўминов, Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Л. Ахмедов, бош имом хатиби Х.Зокиров сўз юритдилар.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, шаҳардаги барча имом хатиблар, шаҳар ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари, ойла маркази, хотин-қизлар ишлари бўйича раҳбарлар, ҳамда мактабгача таълим ташкилотлар мудиралари қатнашдилар. Бундан ташқари, ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътиб қаратиш тўғрисидаги маърузалар ўқиб эштирилди. Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу мавзудаги тадбирлар Гулистон шаҳар худудида 7 февральга қадар давом этади. 

Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.



Report Page