Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

@GulistanUz
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 8 январь куни Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг навбатдаги, ўн саккизинчи сессияси ўтказилди. Мазкур сессия шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев раислигида олиб борилиб, ўринбосарлар, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳокимият вакиллари иштирок этишди. Сессия ишида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Хусусан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарори ижроси тўғрисида.

2.Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисида.

3.Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосарини сайлаш тўғрисида.

4.Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида.

5.Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида.

6.Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши котибияти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан шаҳар ҳокимининг ҳисоботи ўқиб эштирилди. Унга кўра, Гулистон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини янада ошириш, рейтинг баҳолаш борасида паст кўрсаткичлар кузатилмаслигини таъминлаш ҳамда барча кўрсаткичларни 30 фоизга ошириш бўйича зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинган.

- Хусусан, Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари (энг юқори кўрсаткич -6,25 балл) 4,11 балл,

- Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари (энг юқори -6,25 балл) 4,76 балл.

- Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари (энг юқори 3,75 балл) 1,21 балл

- Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари (энг юқори 7,5 балл) 4,26 балл

- Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари (энг юқори 2,5 балл) 1,87 балл кўрсаткичлар билан Гулистон шаҳри чорак якуни билан “Яшил” ҳудудлар қаторига киритилган.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек ҳоким ўринбосарларининг мавзуга оид ахборотлари тингланиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сессия давомида “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда улар олдига қўйилган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳақида”ги 01-09/1318-сон мурожаатини инобатга олиб Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозими жорий этиш таклиф қилинди. Бунда Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари жамоатчилик асосида фаолият юритиши таъкидланди.

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Сессия якунида Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига Мухаммадиев Шухрат Хамракуловичнинг номзоди таклиф этилиб, бир овоздан тасдиқланди. Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига эса шаҳар Кенгаши депутати Каттабекова Дилобар Исматовна тайинланди. 

Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page