“Прокурор ва ёшлар” учрашуви.

“Прокурор ва ёшлар” учрашуви.

@t.me/GulistanUz
ГУЛИСТОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Жорий йилнинг 6 январь куни, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммо ҳамда таклифларини ўрганиш ва амалий кўмак беришни таъминлаш мақсадида, Гулистон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Жамшид Восиев бошчилигида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.  Учрашув давомида, юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қобилият ва интилишларини амалга ошириш, шунингдек, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида сўз юритилди.

ГУЛИСТОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

2019 йил давомида Гулистон шаҳар, 2-сектор ҳудудида, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан эришилган ютуқлар, шаҳар бунёдкорлиги ва озодалигида ёшларнинг ўрни ҳақида тушунчалар берилди. Ж.Восиев ўтган давр мобайнида Юртбошимиз томонидан Сирдарё вилоятида илк маротаба илгари сурилган беш муҳим ташаббус ижроси бўйича, Гулистон шаҳрида амалга оширилган ишларни таҳлилий тарзда, ёшларга маълумот ўрнида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ёшларнинг муаммо ва камчиликлари, уларнинг ечими юзасидан ҳам фикр ва мулоҳазалар баён этилди.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ.





Report Page