«Мурожаат/шикоят/савол/таклиф» телеграм бот

«Мурожаат/шикоят/савол/таклиф» телеграм бот

@GulistanUz

1. Телеграм бот таърифи

1.1 «Мурожаат/шикоят/савол/таклиф» телеграм боти (кейинги ўринларда – телеграм бот) Гулистон шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг шаҳар ҳокимлиги билан очиқ мулоқот қилиш жойидир.

2. Мақсад ва вазифалари

2.1 Вужудга келаётган муаммолар, келиб тушаётган шикоят, савол ва таклифларни шаҳар ҳокимлиги ваколатидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш.

3. Хабар йўллаш тартиби

3.1 Телеграм ботга келиб тушаётган шикоятлар, таклифлар, сўровлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: ҳар бир маълумот аниқ манзилга, санасига эга бўлиши ва ўз ичига аниқ талаб/мурожаат/шикоят/таклиф/саволни олиши керак.

3.2 Юборилаётган мурожаат/шикоят/таклиф/саволлар кўплигини инобатга олган ҳолда, маълумотларни битта хабарда акс эттириш сўралади.

3.3 Аноним ва кўрсатилган маълумотлари тўлиқ бўлмаган хабарлар қабул қилинмайди ва уларга жавоб берилмайди.

3.4 Телеграм ботга жўнатилган мурожаат/шикоят/савол/таклифлар, давлат байрамларидан ташқари душанба--жума кунлари 9:00 дан 18:00 гача кўриб чиқилади.


Report Page