Гулистон шаҳар ҳокимининг "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди
@GulistanUzБугун Гулистон шаҳар ҳокимлиги Ёшлар маркази мажлислар залида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси, шаҳар халқ таълими, шахар бандликка кўмаклашиш маркази хамда коллеж ва мактабларда таҳсил олаётган 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.
Учрашув аввалида шаҳар ҳокими Тулқинжон Дадабаев бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, шаҳримиздаги ўзгаришлар, келгусида бажарилиши лозим бўлган режалар хақида батафсил тушунча бериб ўтдилар. Учрашув эркин мулоқот, савол-жавоб ва байрам кайфиятидаги кўтаринки руҳда ўтказилди.
Гулистон шаҳар ҳокимлиги
матбуот хизмати