Бош қомусимиз - болалар нигоҳида.
https://t.me/GulistanUzБугунги ҳаётимизда конституциянинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини ёш авлодга ўргатиш, уларнинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва маданиятини тўғри шакллантириш ҳамда юксалтириш, шунингдек конституцияни билиш, унинг мазмун-мохиятини кенг тарғиб қилиш олдимизда турган бурчлардан бири хисобланади.
Буни шаҳримиздаги мактабагача таълим муассасалари фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Ушбу муассасаларнинг катта ва мактабга тайёрлов гурухларида бош қомусимизнинг 26 йиллиги олдидан ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилмоқда.
Гулистон шаҳар ҳокимлиги
матбуот хизмати.