Кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз

Кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз

@GulistanUz
Гулистон шаҳар ҳокимлиги
Гулистон шаҳар ҳокимлиги
Гулистон шаҳар ҳокимлиги
Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 11 сентябрь кунида Сирдарё вилояти Ширин шаҳар кенгашида “Кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз!” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ХДП матбуот хизмати хабар беради. Тадбирда Ширин шаҳрининг “Дўстилик” МФЙ, “Фарход” МФЙ, “Ватанпарвар” МФЙ, “Бунёдкор” МФЙ, “Амир Темур” МФЙ, “Нуробод” маҳалла фуқаролар иштирок этишди. Бугунги кунда Ширин шаҳрида ўн саккиз минг олти юз нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Тадбирда Партиянинг янги Сайловолди дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида, эксперт, олимлар ва кенг жамоатчиликни жалб қилиб, Сайловолди дастурига киритилган таклифлар ҳақида йиғилиш қатнашчиларига, Сайловолди дастурининг моҳияти ва дастурда белгиланган вазифалар тўғрисида тушунтириш ва тарғиботи олиб борилди. Давра суҳбатида партиянинг Сайловолди дастури лойиҳасини муҳокамаси ташкиллаштириш, уларни янда такомиллаштириш бўйича таклифлар олиниди. Жумладан “Ватанпарвар” МФЙда истиқомат қилаётган партия фаоли ҳозирги кунда нафақада бўлишига қарамасдан шу маҳалланинг Хотин-қизлар маслаҳатчиси вазивасини бажариб келаётган фуқаро Турдибоева Соҳиба Оттаевна ўзининг таклифида ногиронлиги бўлган аёлларга уларга мос иш ўринлари яратиш таклифини айтиб ўтди. Яна бир партиямизнинг фаоли Гаипов Мавлон ҳозирги кунда нафақада бўлиб, ўзининг қуйидаги таклифини айтиб ўтди; Сайловолди дастурига ҳудудий муаммоларда келиб чиқиб, таклифлар киритиш мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўз фикрини якунлади.  

Йиғилганларга Партия Сайловолди дастури лойиҳасини ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий экспертизадан ўтказиш мақсадида қуйидаги илмий-тадқиқот институтларига юборилиши ҳамда уларнинг фикр-мулоҳазалари ва хулосалари олиниб:

- Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти; - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти; 

- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтига юборилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.

 Бундан ташқари, партиянинг ижтимоий ҳамкор ташкилотлари, хусусан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ва Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қўвватлаш “Нуроний” жамғармаси, Кўзи ожизлар, Карлар жамияти, Ногиронлар ассоциациясининг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини ўрганиб уларнинг таклифлари ҳам инобатга олиниши ҳам такидлаб ўтилди. Йиғилиш якунида Ширин шаҳар Нуроний жамғармаси раиси Тошматов Тўрабой Жўраевич Сайловолди дастурини ишлаб чиқишда Нуронийлар ва кекса фахрийларнинг ҳамда фуқароларнинг таклифлари эътиборга олинаётганлигидан Халқ демократик партиясининг сайи ҳаракатидан мамнун эканлигини билдириб йиғилганлар номидан миннатдорлик билдирди.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги

матбуот хизмати

Report Page