Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг VI Конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг VI Конференцияси бўлиб ўтди.

https://t.me/GulistanUz
Фото: Гулистон янгиликлари
Фото: Гулистон янгиликлари
Фото: Гулистон янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари махаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар муносабати билан партия ташкилотининг устувор ташкилий ва сиёсий вазифаларини белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг VI Конференцияси бўлиб ўтди. Депутатликка номзодларни танлаш ва уларнинг тарғибот-ташвиқот ишларида партия аьзоларининг фаоллигини ошириш, номзодларнинг сайловолди дастурларини пухта тайёрлаш ва аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, номзоднинг ишончли вакиллари, кузатувчилар ва ваколатли вакилларни танлаш ишларида чора-тадбирлар белгилаш конференциянинг асосий масаласи сифатида эътироф этилди. Коференсияда Республика ХДП Кенгаш вакили Б.Юсупов, партия вилоят Кенгаши раиси Х.Джалолов, вилоят касаба уюшмаси раиси Р.Турсунмуродов, партия фаоллари иштирок этдилар. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят партия ташкилотининг VI конференцияси иштирокчиларининг партия Уставига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олинди, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг IX Қурултойига делегатлар конференция иштирокчилари орасидан сайланди. Конференция иши якунида ўтган даврдаги фаолиятида фаол, ташаббускорлик ҳамда фидойилик кўрсатган партия фаоллари, фахрийларига Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилиб, кенгашнинг ташкилий Пленуми ўтказилди.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги
матбуот хизмати.

Report Page