Сирдарё вилояти бўйича сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар ўқув дастури ташкил этилди.

Сирдарё вилояти бўйича сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар ўқув дастури ташкил этилди.

https://t.me/GulistanUz
фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги
фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

8 август куни Гулистон Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига, ҳалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияси номзодларининг сайлов жараёнларида кўникма малакаларини ошириш, уларнинг сайлов жараёнлари соҳасидаги хуқуқий билимларини мустахкамлаш мақсадида ўқув дастури ташкил этилди. Ушбу дастур Низомига асосан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари фаолият тартиби белгилаб берилган. Унга кўра участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар,муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар ҳалқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги
матбуот хизмати

Report Page