Аҳоли ўртасида ис газдан заҳарланиш ҳамда хаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан семинар-йиғилиши ўтказилди.

Аҳоли ўртасида ис газдан заҳарланиш ҳамда хаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан семинар-йиғилиши ўтказилди.

https://t.me/GulistanUz
фото: Гулистон янгиликлари газетаси
фото: Гулистон янгиликлари газетаси

6 август куни "Худудгаз таъминоти" АЖ "Сирдарё вилоят газ таъминоти" МЧЖ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июль “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз- қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сон қарори ижросига бағишланган вилоят семинар- йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилоят хамда Гулистон шаҳар ҳокимлиги, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, саноат хавфсизлиги ДҚнинг вилоят ҳудудий бошқармаси, “Ўзнефтегазинспекция”нинг вилоят ҳудудий бўлими, вилоят Ёнғинга қарши кураш жамияти иштирок этдилар.

фото: Гулистон янгиликлари газетаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 24 октябрда тасдиқланган “Аҳоли ўртасида ис газдан заҳарланиш ҳамда хаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар” дастури ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 901-сон қарори асосида аҳоли ўртасида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги талаблари юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борилиши юзасидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Кўп қаватли ва хусусий хонадонларда иситиш мавсумида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва истеъмолчиларнинг газ жиҳозларидан нотўғри фойдаланиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларининг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги меъёрий техник талабларига риоя қилиниши тўғрисида тушунчалар берилди.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги
матбуот хизмати.

Report Page