"Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!"

"Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!"

https://t.me/GulistanUz
фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги
фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Гулистон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан "Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!" шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Э.Мўминов, шаҳар ҳокими ўринбосари Л.Ахмедов, ФЎЎБО вилоят хамда шаҳар кенгаши раислари, маҳалла раислари хамда мутасадди ташкилот рахбарлари иштирок этдилар. Мазкур тадбир вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган чора-тадбирга асосан хар бир шаҳар, туманда ўтказилиши кўзда тутилган. Тадбир бошида вилоят ҳокими ўринбосари Э.Мўминов томонидан Ҳайит айёми ҳамда мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан ўтирган йиғилиш қатнашчилар табрикланиб, ушбу шодиёналарни муносиб кутиб олиш юзасидан бир қанча таклиф ва мулохазалар билдирилди. Бу борада кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож ҳамда жазо муддатини ўтаб қайтган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак кўрсати борасида топшириқ ва вазифалар берилди.

Шу билан бир қаторда 2019 йил 18 июлъ кунидаги Давлатимиз рахбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари тилга олинди. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган "Жиноятга қарши курашиш хақиқати ва адолати" консепцияси асосида вилоятда 2019 йил 1-ярмида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилганига қарамай маҳаллалардаги тарғибот-ташвиқот ишларининг сустлиги танқид қилинди. Ушбу "Хавфсиз худуд" консепциясини хар бир маҳаллаларда жорий қилиш, уни амалда қўллаш аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, айниқса бугунги кунда долзарб вазифаларимиздан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги
матбуот хизмати.

Report Page