Эски дехқон бозорини бузиш бўйича тадбиркорлар билан сайёр мулоқот ўтказилди.
https://t.me/GulistanUzЖорий йилнинг 5 август куни Тараққиёт МФЙ С.Алимов кўчасида Гулистон шаҳар сектор рахбарлари томонидан эски дехқон бозорини бузиш юзасидан ушбу худудда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда қурилиш бўйича тегишли ташкилот рахбарлари ва 100 га яқин тадбирколар иштироки таъминланди. Шунингдек уларнинг хохиш –истаклари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда тадбиркорларнинг бино-иншоотларини бузиш хамда бунинг учун товон пули тўлаш борасида тизимли ёндашувлар юзасидан бир қанча тушунчалар берилди.
Гулистон шаҳар ҳокимлиги
матбуот хизмати