"Аскар оналарини шарафлаймиз"

"Аскар оналарини шарафлаймиз"

https://t.me/joinchat/AAAAAEswzZxzW4Uc0Qf7xA
тадбирдан лавха

14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Намуна МФЙ мажлислар залида "Аскар оналарини шарафлаймиз" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

тадбирдан лавха

Тадбирда шаҳар маҳалла кенгаши раиси ўринбосарлари, шаҳар мудофаа бўлими бошлиғи ўринбосари, шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, муддатли харбий хизматни ўтаб келган аскарларнинг ота-оналари хамда маҳалла фаолларидан ташкил топган кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

тадбирдан лавха
тадбирдан лавха

Тадбирни шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари З.Жўраев очиб, ўтирган иштирокчиларни хамда ташриф буюрган аскарларни 14 январ "Ватан ҳимоячилари куни" билан самимий табрикладилар. Тадбир давомида аскарлар ва уларнинг ота-оналари билан қизғин сухбат олиб борилиб, эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги
матбуот хизмати

Report Page