Ҳонконгда парранда гриппи туфайли 2 киши вафот этди

Ҳонконгда парранда гриппи туфайли 2 киши вафот этди


Vayvooo ))

Фото: Medical Daily

Қиш бошланганидан буён H7N9 парранда гриппи туфайли Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий тумани — Ҳонконг ҳудудида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда "Чжунго цинняньбао" газетаси ёзган.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари маълумотларига кўра, Ҳонконгнинг яқинда вафот этган фуқароси декабрь ўрталарида Гуанчжоу шаҳрига қилган сафари чоғида касалликни юқтирганди.

Аввалроқ Ҳонконг маъмурияти ҳудудда H7N9 парранда гриппи билан касалланиш билан боғлиқ сўнгги 3 ҳафта ичидаги учинчи ҳолат ҳақида маълум қилган эди. Гриппни юқтирган 62 ёшли эркак оғир аҳволда қолмоқда.

Сўнгги вақтларда ушбу касалликнинг Жанубий ва Шарқий Хитойда тарқалиши кузатилмоқда. Жорий қишда ХХРда ушбу вирус туфайли бир қанча ўлим қайд этилди.

Хитойда биринчи марта H7N9 одамда 2013 йилнинг мартида аниқланган эди. 2013-2014 йилларда ушбу касаллик Хитойда авж олиши натижасида 36 киши ҳаётдан кўз юмган.


Report Page