«Assalom Do‘rmon yo‘li» турар-жой мажмуаси хонадонлари савдосига старт берилди

«Assalom Do‘rmon yo‘li» турар-жой мажмуаси хонадонлари савдосига старт берилди


Golden House «Assalom» гуруҳига оид янги турар-жой мажмуаси – «Assalom Do‘rmon yo‘li» хонадонлари савдоси бошланишини эълон қилади!

«Assalom Do‘rmon Yo‘li» – бу Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида, Темур Малик ва Дўрмон Йўли кўчалари кесишмасида жойлашган функционал турар-жой мажмуасидир. Турар-жой ҳудуди лойиҳаси фундаментал тамойилларни ўз ичига олган Golden House стандартлари асосида ишлаб чиқилган. Бизнинг барча янги лойиҳаларимиз ушбу тамойиллар асосида барпо этилади.

«Assalom Do‘rmon Yo‘li» турар-жой мажмуаси бахтли оилавий ҳаёт учун мўлжалланган. Имкон қадар қулай шароитлар билан таъминлаш мақсадида, турар жой корпуслари спорт ва болалар майдонлари, сайр учун ҳудудлар ва хавфсиз автотураргоҳлар билан бойитилган.

Турар-жой мавзесида барча зарур инфратузилма объектлари шаклланган: савдо марказлари, озиқ-овқат дўконлари, кафе ва ресторанлар, тиббиёт клиникалари ва дорихоналар ҳамда ижтимоий-маиший йўналишдаги бошқа объектлар. Мажмуанинг яқинидаги улкан транспорт чорраҳаси шаҳарнинг исталган қисмига қулай ва тезда бориш имкониятини беради. Марказга эса шахсий автотранспортда атиги 10-15 дақиқа ичида етиб олиш мумкин.

«Assalom Do‘rmon Yo‘li» ҳудудида халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий мактаб ҳамда фарзандингиз қулайлиги ва ривожи учун барча керакли жиҳозлар билан таъминланган болалар боғчаси қурилиши кўзда тутилган.

Хонадонлар тайёр таъмир билан, «калитгача» тайёр ҳолида тақдим этилади, бу етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг кириш ва хоналараро эшикларини, полнинг ламинатланган қопламасини, ваннада сифатли керамик плитани, ўрнатилган сантехника ускуналарини ҳамда Европа брендининг индивидуал икки контурли газ қозонларини ўз ичига олади. Таъмирлаш ва пардозлаш ишлари профессионаллар томонидан ва кучли сифат назорати остида амалга оширилади, бу туфайли янги хонадон соҳибларида калитни олган кунларидаёқ уйга кўчиб келиш имконияти бўлади.

Тайёр таъмир – бу «Assalom Do‘rmon Yo‘li»дан хонадон харид қилганингизда тақдим этиладиган ягона бонус эмас. Рамазон ойи давомида яна бир акция амал қилмоқда. Унга кўра барча янги харидорлар замонавий шовқинсиз кондиционерни совға тариқасида қўлга киритадилар, у йилнинг исталган вақтида хонадонингизда сиз учун қулай ҳароратни таъминлаб беради.

Бундан ташқари, хонадон харид қилганингизда, Golden House ўрнатилган ошхона гарнитури тўпламини туҳфа қилади. Қулай ва эргономик ошхона туфайли сиз майдоннинг ҳар бир сантиметридан фойдалана оласиз.

Шунингдек сизни турли тўлов усуллари ва қўшимча имтиёзлар кутмоқда.

Турар-жой мажмуаси ҳақида батафсил маълумотни сайтдан ёки қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин:

Сайт: assalomdormon.gh.uz

Телефон: +99878 777 55 88

Шунингдек, қуйидаги манзилда жойлашган марказий савдо офисига ташриф буюриб ҳам батафсил маълумот олишингиз мумкин:

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3 уй.

Реклама ҳуқуқи асосида


Report Page