Наврўз байрамига Golden House'дан кутилмаган таклиф!

Наврўз байрамига Golden House'дан кутилмаган таклиф!


Баҳорнинг илиқ кунлари, уйғониш даври. Ҳамманинг қалби ўзгаришлар ва ёқимли янгиликларга интилади. Golden House эса сиз кутган ўша янгиликларни тақдим этади!

16 мартдан 21 мартга қадар Golden House савдо офисларида мисли кўрилмаган янгилик – барчасини бирданига қўлга киритиш имконияти: «Parisien», «Greenwich», «Qushbegi» ва «Assalom» турар-жой мажмуаларидаги акция ва чегирмалар!

Келинг, ҳозирги кунда Golden House'да қандай чегирма ва акциялар амал қилаётганини бирма-бир эслаб ўтамиз.

Европа сифати ва Франция муҳити мужассамлашган «Parisien» турар-жой мажмуасида 8 март – латиф аёлларимиз куни муносабати билан эълон қилинган барча хонадонлар учун 8%ли чегирма.

Шунингдек, ушбу турар-жой мажмуасидаги мансардали ёки цоколли хонадон харид қилсангиз, автомобилингиз хавфсизлиги учун шинам тураргоҳ мутлақ бепул тақдим этилади ва сиз шу билан 57 000 000 сўм тежаб қоласиз!

«Parisien» ТЖМнинг ёнгинасида жойлашган ўзбекона «Qushbegi» турар-жой мажмуасида хонадонлар учун ноёб баҳорий чегирмалар амал қилмоқда. Ушбу мажмуадан хонадон сотиб олганларга замонавий ошхона тўплами ва қўшимча тарзда хонадонимизни иссиқ кунда салқин, совуқ кунларда эса иссиқ қилувчи кондиционер совға сифатида тақдим этилади. Шу билан бирга, янги хонадонингизни ажойиб мебель ва буюмлар билан жиҳозлашингиз учун янги мижозларга Home Market дўконлари билан ҳамкорликда 2 000 000 сўмлик сертификат совға сифатида туҳфа қилинмоқда.

Англиянинг олийжаноблик ва аслзодалик хислати акс этган «Greenwich» турар-жой мажмуаси учун ҳам чекланган муддатда амал қиладиган 20%гача бўлган чегирмалар тақдим этилмоқда. Бундан ташқари, хонадон харидорларини 2 000 000 сўмлик совға ҳам кутмоқда. Ушбу совғага Home Market дўконларида уйингизни жиҳозлашингиз учун зарур бўлган буюмлар харид қилишингиз мумкин. Мижозларимизни янада хурсанд қилиш учун замонавий ва қулай ошхона мебелини ҳам ўзимиз совға қиламиз.

Ёрқин ва беғубор «Assalom Maxtumquli» турар-жой мажмуаси учун таклиф қилинаётган акция ва чегирмалар ҳам қолишмайди. Хонадонларга баҳорий чегирмалардан ташқари ошхона тўплами ҳам мутлақ бепул тақдим этилмоқда.

Умуман олганда, «Баҳорий акция ва чегирмалар кетма-кетлиги» доирасида барча турар жой мажмуалари учун ўзгача афзалликлар ва имкониятлар эълон қилинган. Аммо диққатга молик тарафи шуки, айнан 16 мартдан (душанба) 21 мартгача (шанба) савдо офисларига ташриф буюрган мижозларни янада кўпроқ совғалар ва имкониятлар кутиб қолади. Ушбу кунларда ҳеч бир мижозимиз совғасиз кетмайди. Шахсий менеджерларимиздан барча ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг.

Келинг, кўринг ва баҳо беринг. Сиз албатта мижозимизга айланасиз!

Баҳорни Golden House ёрдамида янги имкониятлар билан қарши олинг!

Golden House Бош савдо офиси манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Мўлжал: Ирригация институти, Дархон, «Новомосковская» турар-жой мажмуаси.

Телефон рақами: +998 78 150-11-11

Сайт: www.gh.uz/events

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Instagram: @goldenhouseuz

Facebook: fb.com/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page