gh

gh


Шаҳар ҳокимининг матбуот хизматини ташкил этиш бўйича қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 125-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 125-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган нормалари ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати (кейинги ўринларда матбуот хизмати деб юритилади) ташкил этилсин.

3. Шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати ўз фаолиятини - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 125-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан ташкил этади ҳамда шаҳар ҳокимига бевосита бўйсунадиган алоҳида мустақил бўлинма ҳисобланади.

Қуйидагилар матбуот хизматининг асосий вазифалари этиб белгилансин: шаҳар ҳокимлиги фаолияти, унинг фаолият соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида кенг жамоатчиликни холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;

ахборотни шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида тезкор жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқлардаги саҳифаларни юритиш;

ҳокимлик фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида шаҳар ҳокимлиги раҳбариятига ахборот бериш;

шаҳар ҳокимлиги фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.

4. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Камолов), шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Б.Хатамов)ларга: 10 кун муддатда 1 нафар матбуот хизмати ходими штат бирлиги жорий этиш;

шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган хизмат хоналари, мебель, компьютер жамланмаси, алоқа воситалари, интернет тармоқлари ва бошқа зарур жихозлар билан таъминлаш вазифалари юклатилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматини сақлаш ҳаражатлари шаҳар ҳокимлиги захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

6. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Л.Ахмедов), ташкилий-назорат гуруҳи (Л.Джураев)ларга:

матбуот хизматини юқори малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур услубий ва амалий ёрдам бериб бориш вазифалари юклатилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари У.Камолов ва Л.Ахмедовлар зиммасига юклатилсин.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги

матбуот хизмати


Report Page