ggg

ggg


2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь) мажбуриятлари бажарилишини ва Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишини таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

технологик модернизациялаш ва молиявий механизмларни ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;

давлат инвестициялари ва харажатларининг устувор йўналишларига илғор халқаро стандартларга асосланган «яшил» мезонларни киритиш;

давлат томонидан рағбатлантириш механизмларини, давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш ҳамда халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш орқали «яшил» иқтисодиётга ўтиш йўналишлари бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

таълимга инвестициялар киритишни рағбатлантириш, етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига «яшил» иқтисодиётдаги меҳнат бозори билан боғлиқ кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

Оролбўйидаги экологик инқирознинг салбий таъсирини юмшатиш чораларини кўриш;

«яшил» иқтисодиёт соҳасида, шу жумладан икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар тузиш орқали халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.


Report Page