Google'дан профессионал даражада фойдаланамиз!

Google'дан профессионал даражада фойдаланамиз!

aba.abdurahimov

👨🏻‍💻 Биз бирор нарсани билишни хоҳлаб қолсак, дарров гуглдан ёрдам сўрашга шошиламиз. Шунингдек, турли кўнгилочар нарсалар (кино, қўшиқ, расм, дастур ва ҳоказоларни) қидириш учун ҳам унга мурожаат қиламиз. Гуглни кўп ишлатсак ҳам, баъзи бир қулайликлар билан танишмаган эканмиз. Уларни қуйида келтириб ўтдим:

СММ менежерининг ноутбуки

1️⃣ Қидирув натижаларидан бирор сўз, ибора, белгини чиқариб ташлаш учун, унинг олдига “-“ (минус) белгисини қўйинг.

Масалан: “СММ комапния -ru -com“ деб қидирув берсангиз, .ru ва .com доменидаги сайтлар сизга кўринмайди (пулли рекламалардан ташқари).

2️⃣ Ўхшаш сўзларни қидириш учун “~“ (номини билмайман) белгисини киритинг.

Масалан: “~Улкан бинолар -улкан“ деб қидирув берсангиз, “катта бинолар“, “баҳайбат бинолар“ каби жавобларни оласиз, аммо “улкан бинолар“ чиқмайди.

3️⃣ Агар қидириш учун аниқ сўзларни топа олмасангиз, “*“ (юлдузча) белгисидан фойдаланинг.

Масалан: “Дастур *расм“ деб ёзсангиз, расмларни кўриш, таҳрирлаш, ясаш учун энг яхши дастурлар кўрсатилган сайтларни чиқаради.

4️⃣ Аниқ сайтда берилган маълумотни қидирмоқчи бўлсангиз, бунинг ҳам йўли бор: “site:(керакли сайт ёзилади)“

Масалан: “Спорт site:kun.uz“ деб қидирсангиз, kun.uz сайтида берилган, спортга оид мақолаларни кўрасиз.

Манба: Нажот Таълим Ютуб канали

@abalog

Фейсбук | Инстаграм | Телеграм

Report Page