GG

GG

@Gulistonliklar_uz
@Gulistonliklar_uz

Ижтимоий тармоқда тарқатилган яна бир видео лавҳа юзасидан муносабат

@Gulistonliklar_uz

Жорий йилнинг 28 май куни ижтимоий тармоқларда карантин вақтида ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикери бўлсада, “Ваз-2106” русумли транспорт воситаси махсус эвакуаторда олиб кетилаётгани ҳолати тасвирланган видео лавҳа тарқатилди.

Мазкур видео лавҳа Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганда, жорий йилнинг 27 май куни соат 22:40 ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Гулистон кўчасида карантин қоидаларининг бузилиши юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан рейд тадбири ўтказилгани маълум бўлди.

Рейд давомида ушбу кўчада Зарбдор йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган "ВАЗ-2106" русумли 20 O 836 DA давлат рақам белгили транспорт воситаси тўхтатилиб, карантин қоидаларини бузганлик важи билан жарима майдончасига жўнатилган. Ушбу ҳайдовчини тўхтатган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи тақдим этган махсус стикер инобатга олинмаган.

Пандемияга қарши республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, транспорт воситалари ҳаракатланиши учун Давлат хизматлари агентлиги томонидан расмийлаштирилиб берилган махсус стикерлар бутун карантин давомида амал қилиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, хайдовчига тегишли "ВАЗ-2106" русумли 20 O 836 DA давлат рақам белгили автомобиль ҳеч қандай маъмурий баённома расмийлаштирилмасдан эгасига қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ҳодимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAFLnk5eVnLdM5grpxw

Report Page