ТерДУ ва Германия ОТМларининг ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқмоқда

ТерДУ ва Германия ОТМларининг ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқмоқда

TerDU Matbuot xizmati

 Ўзбекистон ва Германия. Икки давлат ўртасидаги дўстлик йилдан йилга ривожланиб, турли соҳаларда ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда. Мазкур алоқаларнинг натижасини олий таълим соҳасидаги келишувлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўтган қисқа вақт давомида Термиз давлат университети Германиянинг кўпгина таълим муассасалари ва нуфузли ташкилотлари билан турли келишувларни амалга оширди. Университетда Немис тили ва адабиёти кафедраси мавжуд бўлиб, унда 18 нафар ўқитувчи ишлайди. Айни вақтда 141 нафар талаба немис тилини асосий фан, минглаб талабалар эса иккинчи тил сифатида ўрганишади.     

Ҳамкорлик алоқалари рақамларда:

- Университетнинг ДAAД (Германия академик алмашинув хизмати), Тошкентдаги Гёте институти ва Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси, SES (Кекса экспертлар хизмати) фонди, Қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона хўжалиги ва туризм соҳаларида амалиёт ўташ имкониятини берувчи ЛОГО, ПРAКС ва “Praktikum4people” ташкилотлари, Мюнстер ва Дуйсбург-Эссен университетлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган;

-Профессор ўқитувчилар ва талабалар амалиёт жараёнларининг алмашинуви йўлга қўйилган; 

-Эрасмус+ дастури доирасида Мюнстер университетига профессор-ўқитувчилар ва талабаларимизнинг амалиёти йўлга қўйилган;  

-Университет талабалари ҳар йили ДAAД стипендиясига сазовор бўлишмоқда;  

- Немис тили ва адабиёти кафедраси мудири С.Исломов “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида ғолиб бўлиб, Германияда докторантура босқичида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритди.

-Жорий йилда университет ректори А.Тошқулов Европа давлатларига уюштирган хизмат сафари чоғида Германиядаги бир нечта ОТМлар билан келишув шартномаларини имзолаб қайтди.  

  Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гюнтер Оверфелднинг ТерДУдаги ташрифини ҳам ана шу алоқаларнинг давоми сифатида баҳолаш мумкин.

Учрашув вақтида университет ректори элчи билан бўлган суҳбат давомида  мамлакатлар ўртасидаги дўстликни алоҳида эътироф этиб, ТерДУ ва Германиядаги ОТМлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, тил ўрганиш, табиий ва аниқ фанлар бўйича малака курсларини ривожлантириш, илмий ва иннавацион технопаркларни ташкил этиш каби масалалар бўйича фикр алмашди.

Тадбир давомида немис бастакорларининг куй-қўшиқлари университет талабалари томонидан ижро этилди.

Икки томон учун манфаатли кечган учрашув сўнгида меҳмонга эсдалик совғалари улашилди.   

Германия билан ҳамкорлик доирасидаги жараёнлардан фото лавҳалар:


Report Page