Германиялик Экспертнинг ТерДУдаги фаолияти

Германиялик Экспертнинг ТерДУдаги фаолияти

ТерДУ

Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим ва илм-фан соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, жумладан, ёшларнинг халқаро меъёрлар асосида билим олиши учун яратилаётган қулай шароит, илмий-тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўлами Германияликларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бу эса икки мамлакатнинг маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорлиги билан бир қаторда, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ҳам янги босқичда ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Германиянинг SES (Senior Experten Service – Тажрибали экспертлар хизмати) фонди ва ТерДУ ўртасидаги ҳамкорликка асосан 2019 йил 12 январь куни мазкур ташкилот ҳомийлигида университетимиз талабаларига инглиз ва немис тилларини ўқитиш ҳамда ёш ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида Германиялик эксперт Илька Бихбаймер университетимизга ташриф буюриб, қисқа муддатда фаолият олиб борди.

Гермениялик эксперт Илька Бихбаймер ТерДУдаги 18 кунлик фаолияти давомида немис  ва инглиз тили ҳамда адабиёти йўналишида университетимиз талабаларининг нутқ ва кўникмаларини ривожлантириш бўйча семинар треннингларни ўтказиш орқали талабаларимизнинг тил билиш даражасини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшди.

Шу муносабат билан, 2019 йил 28 январь куни Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов мазкур фонднинг етакчи эксперти Илька Бихбаймер билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ректоримиз мазкур экспертнинг университет талабаларининг тил кўникмаларини ошириш, грамматикадан тўғри фойдалана билиш, сўзлашиш даражасини яхшилашга қаратилган машғулотлари билан қўшган ҳиссасига юқори баҳо бериб, самимий миннатдорлигини изҳор этди.

Маълумот учун келтириб ўтамиз Германиянинг SES (Senior Experten Service – Тажрибали экспертлар хизмати) фонди дунё мамлакатлари бўйлаб болаларнинг мактабга, талабаларнинг касбга тайёргарлигини, халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият кўрсатаётган ёш мутахассисларнинг тажриба ва маҳоратини оширишга йўналтирилган хайрия лойиҳаларни амалга оширади.

Report Page