ГЕНЕРАЛ БИЛАН УЧРАШУВ

ГЕНЕРАЛ БИЛАН УЧРАШУВ

@terdu340

Термиз шаҳридаги Санъат саройида вилоятдаги Олий таълим муассасалари профессор – ўқитувчи ва талаба – ёшлари билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирни  Термиз давлат университети ректори, Олий мажлис Сенати аъзоси А.Тошқулов кириш сўзи билан очиб йиғилганларга меҳмонларни  таништирди ва сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматовга берди.

Генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг воҳага ташрифи чоғида вилоятда, хусусан Термиз шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди. Нуфузли меҳмон давлат раҳбарининг кўрсатмасига кўра вилоят ёшлари билан ташкил этилган ушбу тадбир айни муддао эканлигини таъкидлади.  

— Мустақилликка эришиш осон бўлмаган, уни сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш учун ҳам оғир синовлардан ўтилди, — деди Зокиржон Алматов. — Бу мақсад йўлида жонини фидо қилганлар бўлди. Юртимиз тинчлиги, тараққиёти, халқ осойишталиги учун кураш бугун ҳам жадаллик билан, шиддат билан давом этмоқда. Буни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар мисолида яққол кўриш мумкин. Бу борада олиб борилаётган тезкор ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқмоқда. Иқтисодиётимиз мустаҳкамланмоқда, халқимиз ҳаёти янада фаровонлашмоқда. Аммо бугун жамоатчиликни ташвишга солаётган қатор муаммолар борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Шу каби мавзулардаги фикрлар аниқ мисоллар асосида баён этилди.

Самимий ва мазмунли ўтган учрашув сўнгида вилоят хокими Б.Пўлатов меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам ўз чиқишлари билан иштирокчиларни мамнун этди.



Report Page