Gaz

Gaz


⚡️ Ҳурматли ҳамюртлар!


Янги йилни ҳуш кайфиятда кутиб олиш, Сиз ва яқинларингиз билан ёнғин, ис газидан захарлашиш ҳодисалари содир бўлмаслиги учун огоҳлантирамиз!


  • хоналарни иситиш мақсадида ностандарт, қўлбола яъни, темирдан ясалган ҳамда электр иситиш печларидан фойдаланманг;


  • хонадон ва иш жойингиздаги иситиш мосламаларини назоратсиз 

ва қаровсиз қолдирманг;


  • иситиш печларининг мўри (дудбўрон)ларини тўғри ва мустаҳкам ўрнатилганлигига аҳамият қаратинг яъни, печда ёнаётган газ, ўтин, кўмирдан ажралиб чиқаётган газларни ташқарига тўлиқ чиқиб кетаётганлигига 

ва мўрининг ташқарига чиқиб турган қисми тепага қараган ҳолда бўлишига эътибор қаратинг, мўриси йўқ печлардан фойдаланиш фожеа сабабчисидир;


  • хонада газ хидини сезсангиз чироқни ёқманг, агарда ёниқ бўлса ўчирманг, газ тўлган хонани шамоллатинг;


  • ёш болаларни уйда назоратсиз, ёлғиз қолдирманг! 


  • Ўзингиз ва яқинларингизни турли фавқулодда ҳолатлардан асранг, эътиборли бўлинг!


Report Page