Gaz

Gaz

Admin

Жорий йилнинг 1 августидан аҳолига бериладиган бир килограмм суюлтирилган газ барча ҳудудлар учун бир хил — 800 сўм этиб белгиланмоқда, деб ёзади UZ24.

Айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда эса 500 сўмдан етказиб бериляпти.

Маълумот учун, ҳозирги кунда республикадаги 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шундан 3 миллион 300 мингта уй-жой, 83 мингга яқин улгуржи истеъмолчи, 2 миллион 760 минг аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.


Report Page