Gap

Gap

AlimofTeam

БИР ОҒИЗ СЎЗ ФОЖЕАСИ (ҳаётий лавҳалар) Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди. Келин: Хеч нарса совға қилмадилар. Дугона: Наҳотки, шуми сени қадринг?, - деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди. Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди. Муаммо нимадан бошланган эди? Дугонасининг бир оғиз сўзидан! Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан, - Қаерда ишлаяпсан? - Фалончи дўконда. - Ойига қанча тўлашяпти? - 500 минг - Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкин ахир? Сени шунча меҳнатинга арзимас экан деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди. Бола дўкон хўжайини олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди. Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди. Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси, "Нимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди? Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?" Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди. Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради. Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди. - Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз? - Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику.. - Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз? - Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз? Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчиликдан айтиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Азизлар гапираётган гапимизни тарозига солиб кўрайлик. Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг бировни оғзини ёпасан ёки қалбни очасан.... @HikoyalarDunyosi2020

Report Page