GALAXY тиш пасталари қандай тайёрланади?

GALAXY тиш пасталари қандай тайёрланади?


Тишлар парвариши доимо аҳамиятга молик масала! Нега дейсизми? Оддий мантиқ билан жавоб берадиган бўлсак, ҳар куни бизга беминнат хизмат кўрсатган тана аъзоимизнинг тозалиги, мустаҳкамлиги ва парвариши таъминланмаса, уларни нобуд қилишимиз ҳеч гап эмас.

Шу нуқтаи назардан тишлар парваришида қандай воситалардан фойдаланишимиз муҳим жиҳатлардан биридир. Хўш бу борада мутахассислар фикри қандай?

Интервью Бахтинур Қуданов Тошкент Давлат Стоматология институти профессор-ўқитувчиси

«Умуман тишларни қандай парваришлаш керак, бунда нималарга эътибор қаратиш зарур? Бу каби саволларга жавоб беришдан аввал бир нарсани айтиб ўтсам. Оғиз бўшлиғи касалликлари, хусусан кариес (тиш чириши) касаллигида тиш нерви очилиб қолади, шамоллайди, оғир асоратда жағи, юзи шишиб кетади, айрим ҳолларда жарроҳлик амалиёти ўтказишга олиб келади.

Бугунги кунда, шу нарса исботланганки, кариес олдини олиш мумкин бўлган касаллик ҳисобланади. Шунга кўра, оғиз бўшлиғи тўғри парвариш қилинса, тиш оғриғи ва кариесидан умуман азият чекмаслик мумкин», - дейди профессор.

Унинг айтишича, бунинг даставвал тиш парваришига доир кун тартибини белгилаб олиш керак бўлади.

«Кўпчилигимиз эрталаб уйқудан уйғониши билан тишини ювади, бу нотўғри. Тиш эрталабки нонуштадан сўнг ювилиши керак. Шу билан бирга, тишларни 3-7 дақиқа мобайнида тозалаш лозим. Бундан ташқари, ювишнинг ҳам ўз қоидаси бор. Тишларни 4 секторга бўлиб олган ҳолда, ҳар бирига 30 сониядан ажратиб, тиш чўткасини супургисимон ҳаракатлантириб ювилади», - дея тавсия беради Бахтинур Қуданов.

Мутахассис фикридан келиб чиқиб, савдо расталаридаги тиш пасталари орасида барча фойдали жиҳатларни ўзида мужассам этган Galaxy (гэлекси) тиш пастаси эътиборимизни тортди.  

Соғлом ҳаёт кечиришимиз учун у билан боғлиқ амаллар ва қатъий тартибни ҳаётимизга жорий этмоғимиз лозим. Хусусан тиш парваришида ҳам. Ҳар олти ойда тиш шифокорига мурожаат этмасак-да, кунига тиш пастаси билан тишларни бир неча марта тозалаймиз. Бугун бозорларимизда Galaxy тиш пастаси харидоргир ва ўз мижозларига эга бўлиб бормоқда.

Хўш, бу тиш пастаси талабга жавоб берадими? Унинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

Даставвал Galaxy тиш пастаси мисолида ишлаб чиқариш жараёни ҳақида. 

Тиш пастасининг идишлари 4 қаватли махсус материалдан шу ернинг ўзида тўла автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади. Инсон омили фақатгина идишларнинг сифатини текшириш билан боғлиқ. Идишлар Хитой ва Ж. Корея қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган ускуналарда ёрдамида тайёрланади. Техника хавфсизлиги тўлиқ таъминланади.

Махсус зангламайдиган пўлат идишларда тиш пастаси тайёрланади. Унга 10дан ортиқ масаллиқ қўшилади. Тиш пастасининг таркибий масаллиқлари Европа, Малайзия ва Ҳиндистон каби давлатлардан олиб келиниши қаторида маҳаллий хом ашёлардан ҳам фойдаланилади.

Компания директори Саркор Исомбоевнинг сўзларига кўра, тиш пастасига қўшиладиган ҳар бир хом ашё сифати қаттиққ назоратда бўлади, уларни ишлаб чиқарувчи заводларга бориб, ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишиб келинади.

«Хом ашёлар махсус сифат талабларига жавоб бериши керак. Фармацевтика компанияси бўлганимиз учун ҳам олиб келаётган маҳсулотларимизни ишлаб чиқарувчи заводларни ҳам бориб кўриб келамиз. Чунки, инсон соғлиғи билан боғлиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришимиз, бизни шундай йўл тутишга мажбур қилади.

Хом ашёлар сифат сертификатига эга бўлиши керак. Тайёрланган паста сифати ҳам доимий равишда текшириб борилади. Ундан вақти-вақти билан намуналар олиниб, шу ернинг ўзида ташкил этганимиз лабораторияда 6-7 фактор бўйича текширувлар ўтказилади», - дейди Саркор Исомбоев.

Компания технологининг билдиришича, тиш пастаси тайёрлаш жараёни ҳам тўлиқ автоматлаштирилган ва керакли масаллиқларни лозим ўлчамларда аралаштириш вакуум шароитида амалга оширилади.

Шундан сўнг, тайёр паста қадоқлашга ўтказилади. Гувоҳ бўлганимиздек, бу жараён ҳам тўла автоматлаштирилган. Идишларга қуйилган пасталар прессланиб маҳкамлангач, шу ерда ташкил этилган типографияда ишлаб чиқилган картон қутиларга жойланади ва мижозларга етказилади.

DentaFill компанияси раҳбарининг айтишича, бугунги кунда Galaxy тиш пасталари маҳаллий харидорлардан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Грузияга ҳам экспорт қилинмоқда. Маълум қилинишича, корхонада жами 500 дан ортиқ ишчи ишлайди.

Компания ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда малакали мутахассисларга бўлган талабни қондириш мақсадида 4 та коллеж ва 2 та олий ўқув юрти билан англашув шартномасини имзолаган.

2006 йилда ташкил этилган DentaFill компанияси қисқа вақт мобайнида ишлаб чиқариш ҳажмини бир неча баробарга ошириб, бир йилда ишлаб чиқарилаётган препаратлар сонини 500 млн донага етказишга эришди. Компания юқори малакали мутахассислари аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш устида тинимсиз изланиб, ушу орқали халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳозирда, компания кунига 150 турдан ортиқ номдаги дори воситалари ҳамда тиббий анжомларни харидорларга етказиб бериб, ички ва ташқи бозорни сифатли ва арзон препаратлар билан таъминламоқда. DentaFill компаниясининг илмий салоҳияти, хусусан, корхона олимларидан иборат жамоасининг изланишлари дори воситаларининг янги турларини тайёрлаш, бунда маҳаллий доривор ўсимликлардан кўпроқ фойдаланиш имконини бермоқда.

Бугунги кунга келиб, корхона ўзининг тоғли ҳудудларда 200 гектарлик ер майдонларида 20 хил маҳаллий доривор ўсимликларни етиштирмоқда ва 8 хил доривор ўсимликдан экстракция йўли билан тайёр биологик субстанция олиш йўлга қўйилди. Бу эса, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлардаги айрим экстрактларга бўлган талабини тўла қоплайди. Натижада ушбу субстанциялардан таблетка, суспензия ва кукунли дори воситалари ишлаб чиқарилади.

Табиий дори воситалари ишлаб чиқариш, уларни чуқур қайта ишлаш, келаси 3 йил ичида 20 хил фаол биологик субстанциялар ишлаб чиқариш имконини беради. Бу нафақат ички бозор эҳтиёжларини таъминлаш, балки ташқи бозорга чиқиш ва экспорт салоҳиятини оширади.

Таъкидлаш жоизки, корхонадаги барча ишлаб чиқариш қуввватлари Европа ва Осиёнинг энг замонавий асбоб-ускуналари ва технологиялари билан таъминланган. Хусусан, замонавий кўп босқичлии сув тозалаш тизимлари тайёр маҳсулотнинг юқори сифатини кафолатлайди. Корхонага ўрнатилган ноёб вентиляция тизимлари ҳавони стериллаш имконини бериб, ишлаб чиқариш хоналаридаги ҳавонинг мутлақ мусаффолигини таъминлайди.

Бу эса, халқаро ишлаб чиқариш стандартларига тўла мос келади. Демакки, нафақат сифатли маҳсулотлар, балки экологияга зарар етказмаслик бўйича талабларга ҳам тўлиқ жавоб беради. Компаниянинг суюқ препаратлар ишлаб чиқариш цехида 30дан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарилади.

Суртма дорилар цехида 25дан ортиқ маҳсулот турлари, шу жумладан, гормонал, замбуруғ, аллергия, вирус ва бактерияларга қарши малҳамлар ишлаб чиқилади. Корхонада қадоқлаш воситалари, ўлчов идишлари ва пластмасса қопқоқлар кабилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани сабабли, маҳаллийлаштириш 75 фоизни ташкил этади.

Шамчали препаратлардан 12 турдагиси ўзлаштирилган. Таблетка кўринишида 40дан ортиқ дори воситаси етказиб берилади. Ҳаёт учун зарурий бўлган қонни бойитувчи инфузион дори воситалари Швецария технологияси ёрдамида полимер идишларга қуйилади. Қуруқ антибиотиклар цехида 8 номдаги препарат, шу жумладан, 3- ва 4-авлод цефелоспаринлар ишлаб чиқарилади. 

Ампулали, кўз ва бурун учун мўлжалланган дорилар ишлаб чиқариш цехларида полимер идишчаларда Швецариянинг BFS компанияси технологияси асосида 16 турдаги тайёр маҳсулот чиқарилади.

Компания таркибида, шунингдек, Ўзбекистонда ягона бўлган латекс қўлқоплар тайёрлаш цехи ҳам фаолият юритмоқда. Бугунги кунда бу ерда йилига 25 млн жуфт жарроҳлик ва кўрик қўлқоплари ишлаб чиқарилади.  

DentaFill компанияси маҳсулотлари хорижий бозорларда ҳам ўз ўрнини топиб, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Грузия, Беларус ва боошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Бу ишлаб чиқариш ҳажми ва бозор географиясини янада кенгайтиришга замин туғдирмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда DentaFill компанияси, Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги етакчилар қаторида соҳага замонавий технологиялар ва халқаро андозаларни жорий этишга ҳисса қўшиб, унинг янада тараққий топишига хизмат қилмоқда.

Телефонлар: +99871 200 88 83, +99893 558 19 19

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page