г

г

GØTT IST TØT FOREVER

Фанни қимматли физиологик назари билан бойитган, ёшлигидаёқ маърифат маркази — Париж тиббиёт куллиётининг шуҳрати ҳисобланган, Европа тиббий  ходимларининг эҳтиромига ноил бўлган доктор Бяншон терапевт  бўлмасдан аввал узоқ вақт жарроҳлик қилган эди. Талабалик йилларида у  донғи кетган буюк франтсуз жарроҳларидан бири, фанда истеъдодини  чақиндек зуҳур этган Деплен раҳбарлигида ишларди. Ҳатто Депленнинг  душманлари унинг бошқа бировга мерос қолдириш имконияти бўлмаган  усулини ҳам ўзи билан гўрга олиб кетди, деб эътироф этишарди. Чунки  Деплен табиатидаги ҳамма нарса шахсий хусусиятга асосланган эди:  ундаги мағрурлик ҳаётлигидаёқ ёлғизланиб қолишига сабаб бўлганди,  айнан шу мағрурлик унинг ўлимидан кейинги шуҳратини сўндирган эди.  Унинг қабри узра келажак авлодга фидоий даҳонинг изланишлари натижасида  кашф этилган сир-асрорлардан воқиф этувчи дабдабали ҳайкал йўқ. Балки,  Депленнинг истеъдоди унинг эътиқодига мос келгандир, шунинг учун ҳам  у фоний бўлгандир. 


Депленнинг наздида заминий муҳит ўзида ҳаёт вужудга келтирадиган  

бўшлиқ бўлиб, ер эса пўстига бурканган тухумга ўхшаш нарса, шу  

боисдан у “аввал товуқ пайдо бўлганми ёки тухум?”, деган саволга  

жавоб бериш имкониятига эга бўлмаслиги учун товуқни ҳам, тухумни  

жонининг ўлмаслигига ҳам ишонмасди. Деплен шубҳаланмасди, инкор  

қиларди. Бу кўп олимларга хос бўлган ошкора, кундай равшан бўлган  

даҳрийлик эди: булар ажойиб кишилардир, лекин улар бутун вужуди билан даҳрий  

бўлиб, даҳрийликни диндор кайфиятдаги кишилар қандай эътиқод билан рад  

этсалар, улар ҳам шундай тарғиб этувчилардир. Депленда бошқача  

эътиқодларнинг таркиб топиши ҳам мумкин эмасди: ахир у ёшлигидан тириклик  

оламининг гултожи бўлмиш одамни дунёга келгунча ҳам, ҳаёт пайтида  

ҳам, ўлгандан сўнг ҳам, ўз тиғи билан ёрган, унинг бутун аъзои Bexato, [01.06.21 07:57]

баданини миридан сиригача синчиклаб ўрганган эди, унинг бирор жойида  

ҳам диний таълимотлар учун жуда вожиб бўлган ўша “воҳид жон” деган  

нарсани учратмаганди. Киши узвияти (организми)даги мия, асаб, нафас  

бирининг ўрнини боса олиш қобилиятига моликлигини билиб олгач, Деплен ҳатто  

умрининг сўнггида кўрмоқ ва эшитмоқ учун кўз ва қулоқнинг бўлиши  

мутлақо зарур эмас, деган хулосага келди: уларнинг ўрнини сўзсиз  

қуёш ўрилмаси*  босади. Шу тарзда инсон узвиятида иккита жон топгач,  

гарчи, бу далил билан Худо ҳақидаги масалага тегиб кетмаса-да, Деплен  

машҳур жарроҳ йўл қўйган хатолари учун сира пушаймон қилмасдан  

ўлган экан, таассуфки, даҳоларнинг кўпчилиги шундай оламдан  

Деплен шуҳратини хиралаштиришга уринган душманлари бу йирик олим кўп 

соҳада бачканалик қилади, дейишарди. Унинг ташқи тартиботидаги 

зиддиятларни бачканаликка йўярдилар. Ҳасадгўй ва калтафаҳмлар буюк 

ақл эгаларининг қандай мақсадлар билан ижод қилаётганини тушуниб 

кўриб қолсалар, бас, дарҳол ўшаларга ёпишиб олишади-да, улар асосида 

айбнома тузадилар ва айбдорни қоралайверадилар. Шунча таънаю 

маломатларга сабаб бўлган комронлик уддабуронликни оқлайверсин, восита 

ва мақсад мувофиқлигини кашф этаверсин, лекин бўҳтонлар билан юз 

Наполеонни ўз бургутини Aнглия узра парвоз қилдиргани учун қоралаган 

эдилар: 1822 йилгина бизга 1804 йилнинг ва Булон десантлар кемасининг 

унинг хулқидаги ғайритабиийликни нишонга олган эдилар. Дарвоқе, Депленда  

инглизлар шунчаки эксцентризм (ғаройиблик) деб атайдиган хусусият бор


Bexato, [01.06.21 07:57]

эди, холос. У гоҳ фожианавис Кребилондек башанг, гоҳ бепарволарча  

кийинар, бир қарасангиз извошда, бир қарасангиз пиёда юрарди. У  гоҳида  

чўрткесар, баъзан очкўз, мўмин-қобил, айрим ҳолларда эса хасис ҳам  

қўлини чўзган қувғинди ҳокимларга ўз бисотини тақдим этишга тайёр  

бўлиб, ҳеч кимга хос бўлмаган, энг зиддиятли хулосаларга сабаб  

тушиш унга — шифокорга муносиб эмас, бундан ташқари, саройда  

чўнтагидан дуолар китобини тушуриб юборишга ҳам журъат этган, лекин  

амин бўлингки, у ҳаётда ҳамма нарса устидан хуфиёна куларди. Деплен  

кишиларнинг юзаки ялтироқлигини ҳам ҳеч бир муболағасиз кузатиш  

имкониятига эга эди. У одамларни ҳаётда қандай бўлса, шундай, яъни  

ўлгудай ёмон кўрарди. Улуғ кишининг маънавий хислатлари кўп ҳолларда  

бир-бирига мувофиқ тарзда намоён бўлади. Борди-ю, бу буюк  

намояндаларнинг бирортасида ақлдан кўра истеъдод устун бўлса, у барибир  

оддийгина “бу одам заковатли” дейилган кишига нисбатан ақллироқдир.  

Заковатлилик ботиний кўриш қобилиятига таянади. Бундай кўриш қобилияти  

муайян бир соҳани билиш билан чегараланган бўлиши ҳам мумкин: лекин  

гулни кўрган киши қуёшни ҳам кўради. Кунларнинг бирида ўзи томонидан  

халос этилган дипломатнинг оғзидан: “Императорнинг саломатлиги қалай?”  

деган саволига, Деплен: “Сарой аъёнига жон кирди,  одамга ҳам жон  

кирди”, деб жавоб берганди. Шундай фикр билдирган киши фақат жарроҳ ёки  

фақат шифокоргина эмас, балки катта ақл эгаси ҳамдир. Aна шунинг учун  

инсонга хос нарсани сабр-тоқат билан синчиклаб қарашга одатланган  

кузатувчи унинг ўзини ҳаммадан юқори қўйишини кечиради ва буюк  

жарроҳдан унинг ўзи бунга ишонгандек, буюк министр чиқиши  

Депленнинг ҳаётида замондошлари кузатиб юрган бир қатор жумбоқлардан энг қизиғини танладик: ҳикоямизнинг сўнггида унинг 

ечими берилади, худди шу ечим Деплен хотирасини унинг баъзи бир 

бемаъни гуноҳлардан соқит қилади. 

Орас Бяншон Депленнинг суюкли шогирдларидан бири эди. Отел-Де  

шифохонасига киришдан аввал Орас Бяншон тиббиёт талабаси сифатида  

фақирона ҳаёт кечирарди. Шўрлик йигит у ерда оғир муҳтожликнинг азоб- 

уқубатларини бошидан ўтказарди, лекин қудратли истеъдод соҳиблари ҳаёт  

дошқозонидан мусаффо ва мустаҳкам олмос янглиғ ҳар қандай  

зарбага бардош берадиган бўлиб чиқиши лозим эди. Улар эҳтиросларининг  

шиддат ила ловуллаётган алангасида обдон чиниқиб, ўз ишларига виждонан  

бериладилар, ўзларининг алданган ҳирсларини муттасил меҳнат пардасига  

буркаб, даставвал даҳолар қисматини белгилайдиган ўша курашга кўникиб  

кетадилар. Орас ростгўй одам бўлиб, виждон, ор-номус бобидаги  

муросалардан ҳазар қилар, ваъдабозлик эмас, балки амалий ишни маъқул  

кўрарди, у дўсти учун сўнгги ёпинғичини ҳам аямайдиган, унинг  

қилиб айтганда, у берганининг эвазига қанча оларкан деб ўйлайдиган  

дўстлардан эмасди, зеро уларни ўзлари берганига нисбатан кўпроқ олишга  

ишончи комил эди. Орас дўстларининг кўпчилиги унга нисбатан  

сохталикдан холи бўлган ботиний эҳтиромини бажо келтирарди, лекин уларнинг  

озгина бўлса-да, бачканаликка йўл қўймасдан намоён этарди. Унинг  

пуританизм (сиполик) ёки ваъзгўйликка мутлақо ҳуши йўқ эди: маслаҳат  

ва тамадди қилишни ҳам дўндирарди. 

Қувноқ улфат, совут кийган аскардек, унча расмиятпараст ҳам эмас,  

денгизчилар — айёр дипломатларнинг нақд ўзи, ўз ҳаётида одамлардан ҳеч нарсани сир тутмайдиган ёқимтой бу йигит эса кўзларидан кулгу,  

бошини баланд кўтарган ҳолда олға қараб бормоқда эди. Aгар буни бир  

сўз билан ифодаламоқчи бўлсак: у кўплаб Ораслар учун Пилад*  эди, ахир,  

бизнинг давримизда қадимги қасоскор илоҳаларни ўзларида чинакам  

мужассам этган кишилар насия берувчилардир. Орас ўз қашшоқлиги  

устидан жасоратнинг асосий белгиларидан бири бўлган кўтаринки руҳ билан  

ғолиб келарди, у ҳеч нарсаси йўқ кишилар сингари бошқалардан қарийб  

ҳеч қачон қарз олмасди. У туядай сабр-қаноатли, оҳудай чаққон  

бўлиб, ўзининг қатъий эътиқодлилиги ва жиддийлиги билан ўзгалардан ажралиб  

қадрдон қилган ўша фазилатлари ва нуқсонларини билиб олганда Ораснинг  

ҳаётида бахтли давр бошланаётган эди. Клиниканинг бош шифокори ёш  

йигитни ўз ҳомийлигига оларкан, демак, ёш йигитнинг мансаби  

таъминланган деяверинг. Одатда Деплен шифокор сифатида бой  

хонадонларга ташриф буюрганида Бяншонни ўзи билан бирга олиб борарди.  

Бу қишлоқи йигитнинг тобора Париж ҳаётининг сир-асроридан воқиф бўлиб  

боришидан ташқари, бундай ташриф пайтларида тушган маблағнинг  

муайян бир қисми ҳам одатда ассистентга тегарди. Деплен беморларни  

уйида қабул қилган вақтида ҳам ассистенти Бяншоннинг ёрдамига  

таянарди, у баъзи бир беморни минерал сувга олиб боришни гоҳида унга  

топширарди, қисқаси, у Бяншонга мижозлар тайёрларди. 

бўлганди. Бири шаън ва билим чўққисини забт этган, катта бойлик ва  

шуҳратга эришган, бошқаси на бой ва на машҳур. Париж осмонида  

зўрға милтиллаган бу икки киши бир-бирига яқин бўлиб қолишди. 


Давоми бор

Буюка машҳур. Париж осмонида  

зўрға милтиллаган бу икки киши бир-бирига яқин бўлиб қолишди. 


Давоми бор

Буюк Деплен ўз ассистенти Бяншондан ҳеч нарсани яширмасди.  


Устози ёнидаги ўриндиқда ёки Депленнинг хонасидаги машҳур диванда  


қандайдир аёлнинг ўтирган-ўтирмаганлиги ҳам Бяншонга маълум эди:  


Бяншон ўзида шерга хос ғайратлилик, ҳўкизга хос кучлиликни мужассамлаштирган бу мижоз соҳибининг, унинг ўлимига сабаб бўлган  


(Деплен юрак хуружидан ўлган), кўксини ҳаддан ташқари кенг очган  


буюк инсон мижозининг барча тилсимотидан огоҳ эди. Aссистент бу  


бағоят заҳматкаш зотнинг ҳулқ-атворидаги ғалати одатларни, арзимас  


бойлигини, бу илм соҳибида мужассам бўлган саёҳатчининг пинҳоний  


умидларини ўрганиб олди ва шу билан бирга Депленни асфаласофилинга  


жўнатадиган, фақат унинг юраги дош берадиган туйғуни олдиндан кўра  


билди, чунки ҳар ҳолда у чўяндан бўлмасдан, балки ташқи томондан  


чўянга ўхшарди, холос. 


Бир куни Бяншон Депленга Сен-Жак маҳалласида яшовчи бечора 


мешкобчининг толиқиш ва муҳтожликдан оғир касалликка чалинганини 


ҳикоя қилиб берди: маълум бўлишича, шўрлик оверналик 1821 йилнинг узоқ 


чўзилган қишини фақат картошка ейиш билан ўтказган. Деплен ўзининг 


барча беморларини ташлаб, Бяншон билан бирга отини ҳолдан тойдиргудек 


чоптириб, Сен-Денида машҳур Дюбуа томонидан очилган 


шифохонагача етиб келди. Деплен оверналикни даволади, у тузалиб 


кетгач, Деплен унга от ва бочкалар сотиб олиш учун пул берди. 


Кейинчалик ўша оверналик ўзининг бир хусусияти билан ўзини кўрсатган 


эди. Унинг дўстларидан бири оғриб қолганида, оверналик уни дарҳол 


Депленнинг ҳузурига бошлаб келди ва ўз халоскорига деди: 


— Унинг бошқа бировга мурожаат қилишига сира-сира тоқат қилолмаган 


бўлардим. 


Деплен ўзининг қўрслигига қарамасдан, оверналикнинг қўлини сиқаркан, 


унга деди: 


— Уларнинг ҳаммасини олдимга бошлаб келавер. 


У канталликни* Отел-Де килиникасига қабул қилди ва унга нисбатан катта 


ғамхўрлик кўрсатди. Бяншон ўз устозининг оверналик мешкобчиларга бўлган хайрихоҳлигини бир неча бор кўрган эди. Лекин, Депленнинг Отел- 


Де клиникасидаги иши ўзига хос ғурур манбаи бўлганлиги туфайли ассистенти 


унинг ҳулқидан ғайриодатий ҳеч нарса сезмасди. 


Бир куни эрталаб соат тўққизларда Бяншон авлиё Сулпиций майдонидан  


ўтиб бораркан, устозини кўриб қолди. Деплен ўша майдон номидаги  


черковга кириб кетаётган эди. Ҳамиша кабриолет (икки ғилдиракли енгил  


арава)дан фойдаланади Деплен бу гал негадир яёв келиб, черковга Пти- 


Лион кўчасидаги эшикдан, гўёки шубҳали бир уйга кираётгандек,  


ўғринча кириб кетди. Устозининг эътиқодини, унинг моддиюнлигини, сўзида  


қатъий туришини билган шогирднинг ажабланиши ўринли эди, у кўринмасликка  


ҳаракат қилиб, ўзини черковга урди ва ҳайратга сазовор манзаранинг  


гувоҳи бўлди: буюк Деплен — ушбу даҳрий, жарроҳ тиғини ўзларига яқин  


йўлатмайдиган фаришталарни бешафқат ҳақоратлайдиган бу бебок  


масхарабоз шикастанафс бир алпозда тиз чўкиб турарди... тағин қаерда  


денг? Биби Марям бутхонасида! У ўша ерда ибодат бажо келтирар,  


йўқсил-бечораларга хайру эҳсон улашарди, унинг бу амалида  


сохталикдан ном-нишон кўринмаётганди. 


“Турган гапки, у черковга Биби Марямнинг кўзи ёришига доир 


масалани ойдинлаштириш учун кирган эмас, — ўйлади ажабланганча 


Бяншон. — Башарти мен унинг Вужуд-ул-илоҳ ҳайитида серҳашам 


ўртукнинг бирор шокиласидан тутиб турганини кўрсайдим, бу кулгили бўлур 


эди, холос. Aммо шу топда черковда уни танҳо ўзини гувоҳларсиз 


кўриш чиндан ҳам ажаб-да!” 


Уни биров Отел-Де клиникаси бош жарроҳи ортидан пойлаб юрибди, деб 


ўйламасин дея Бяншон изига қайтиб кетди. Тасодифан ўша куниёқ 


Деплен уни ресторанга тушликка таклиф этди. Тушлик охирида Бяншон 


суҳбатни усталик билан ибодатга бураркан, уни риёкорлик деб атади. 


— Ҳа, бу риёкорлик насронийлик дунёси учун Наполеоннинг барча зулуклари сўрган қонларидан ҳам қимматга тушади, — деди Деплен. 


— Ибодат бу папанинг ихтироси бўлиб, олтинчи асрдан буён мавжуд; унинг 


замирида: “Ушбу менинг вужудим эрур” сўзлари ётади. Уч юз йил 


мобайнида черковга қарши фитна уюштириб келган бидъатчилар устидан 


қозонилган ғалабани нишонламоқчи бўлган папа тахти муқаддас 


инъомларни тўғри тақдим этиш борасида довлашиб, Вужуд-ул-илоҳ маросимини 


жорий этиш жараёнида озмунча қон тўкишга тўғри келдими. Папа жорий 


қилган янги тартиб Тулуза графи билан албигойчилар ўртасида урушлар келиб 


чиқишига сабаб бўлди: валденслилар ва албигойчилар уни эътироф этишни 


хоҳламасдилар. 


Шунда Деплен даҳрийларга хос пичинг қиларкан, унинг оғзидан  


волтерона истеҳзолар ёмғирдай ёғиларди: очиғини айтганда, бу  


“Ситатор”га* бўлган бир хунук тақлид эди. 


“Ё ажабо, нима бўляпти ўзи? — ўйларди Бяншон. — Эрталаб кўрган 


художўй қани?” 


У Депленга ҳеч нарса демади, уни чиндан ҳам авлиё Сулпиций 


черковида кўрдимми дея шубҳаланди. Деплен Бяншонни алдамаса 


керак: улар бир-бирини жуда яхши билишади, улар қанча-қанча муҳим 


муаммолар ҳақида неча бор фикр алмашишган, “нарсалар табиати ҳақида” 


талқин этадига турфа тизимларни муҳокама қилишган. Уч ой ўтди. 


Бяншоннинг хотирасига маҳкам ўрнашиб қолган бўлса-да, у бошқа 


бу мавзуга қайтмади. Ўша йилнинг ўзида бир кун Отел-Де клиникасининг 


шифокорларидан бири Бяншоннинг олдида савол бермоқчи бўлгандек 


Депленнинг қўлидан ушлади: 


— Aйтинг-чи, муҳтарам устоз, нечун авлиё Сулпиций черковига 


киргандингиз? 


— Мен бемор руҳонийнинг ҳузурига киргандим, унинг тизза қопқоғида йирингли яллиғланиш пайдо бўлган, — жавоб қайтарди Деплен, — 


Гертсогиня Aнгулемская менга ҳурмат бажо келтириб, уни даволашни 


ўз зиммамга олишимни илтимос қилди. 


Ҳужум қайтарилди. Берилган изоҳ шифокорни қаноатлантирган бўлса-да, 


аммо Бяншон ишонқирамади. 


“Ҳали шунақами! У черковга бемор тиззаларини даволаш учун 


борармиш!” — деди шогирд ўз-ўзига. 


Бяншон Депленнинг орқасидан кузатиб юришга қарор қилди; у 


Депленнинг авлиё Сулпиций черковига қайси кун ва соатда кирганини 


эслади ва бир йилдан сўнг худди шу пайтда унинг тағин черковга келиш- 


келмаслигини текшириб кўриш учун айнан шу вақтда келишга қарор қилди. 


Ҳақиқатдан ҳам, Деплен келиб турсайди, черковга бу тахлит мунтазам 


қатнаши муайян ҳолни илмий тадқиқ қилиш учун асос бўлур эди, зеро 


бундай кишининг тафаккури ва ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри зиддият 


бўлиши мумкин эмасди. Келгуси йили айнан шу кун ва шу шу соатда, 


Бяншон ўшанда Депленнинг ассистенти эмасди, жарроҳнинг кабриолети 


Турнон ва Пти-Лион кўчаси муюлишида тўхтаганини ҳамда ўз 


кабриолетидан тушиб, иезуитларга хос эҳтиёткорлик билан черков томонга 


йўналганини, сўнгра Биби Марям меҳроби олдида яна ибодат бажо 


келтираётганини ўз кўзи билан кўрди. Бу Деплен эди, ҳа, шахсан ўзи! 


Бош жарроҳ, қалбан даҳрий, тасодифан художўй. Aҳвол жиддий тус олмоқда 


эди, машҳур олимнинг қайсарлиги ҳамма нарсани остин-устин қилиб юборди. 


Деплен кетгач, Бяншон черков анжомларини йиғиштираётган ридохона 


бошлиғи олдига келиб, ундан хозиргина чиқиб кетган жаноб черковга 


мунтазам равишда келиб турадиганларданми, деб сўради. 


— Мана, йигирма йилдирки, шу ерда ибодат қиламан, — дея жавоб берди 


ридохона бошлиғи, — ана шу ибодатга жаноб Деплен бир йилда тўрт бор 


келади, бу унинг буюртмаси билан бажо келтирилади. 


“Деплен буюртма қилган ибодат! — ўйлади кетаётиб Бяншон. — Бу (бир 


ҳисобда) муайян даражада эр кўрмаган аёлнинг ҳомиладор бўлишидай 


муҳим гап, ҳар қандай шифокорни шаккокка айлантириш учун шу сирни 


билиб олиш кифоя”. 


Вақт ўтмоқда эди. Гарчи доктор Бяншон Депленнинг дўсти бўлса-да, 


аммо унинг ҳаётининг ўзига хос хусусияти ҳақида гаплашишга сира 


қулай фурсат тополмас эди. Одатда, улар табобат ёки киборларга хос 


бўлган бир вазиятда учрашардилар; лекин, бундай вазиятда дўстлар 


юмшоқ ўриндиққа ястаниб, камин олдида оёқларини иситаётиб, бир- 


бирларига ўз сирларини ошкор этган самимий суҳбатларга имконият 


бўлмайди, албатта. Ниҳоят, орадан етти йил ўтгач, оломон архиепископ 


боргоҳини тор-мор этган, 1830 йил инқилобидан сўнг унинг республикачилар 


ташвиқоти таъсири остида кўз илғамас сон-саноқсиз уйлар узра ялтираган 


яшиндек зарҳалланган салибларини маҳв этганида, кўчаларда шаккоклик 


ва исён ҳукм сурганда Бяншон Депленни тағин ўша авлиё Сулпиций 


черковига кираётганда тасодифан кўриб қолди. Унинг ортидан кириб, у билан 


ёнма-ён туриб олди. Дўсти зиғирча бўлса-да, ҳайратланмади, қиёфасида 


ҳатто ҳайрат аломати сезилмади. Деплен буюртма қилган ибодатни иккаласи 


бажо келтиришди. 


— Тақводорона мунофиқлигингизнинг сабабини баён этолмайсизми, 


дўстим? — сўради Бяншон Деплендан улар черковдан чиққанларида. 


— Мен сизни, ҳа, сизни бу ерда ибодат чоғида уч бор кўрганман! Сиз 


бу сирни менга ошкор этишингиз, сизнинг эътиқодингиз ва ахлоқингиз 


ўртасидаги ошкора зиддиятни изоҳлаб бермоғингиз лозим. Сиз худога 


ишонмайсиз, айни пайтда ибодатга келиб турасиз! Қадрдон устоз, лутфан 


жавоб берсангиз. 


— Мен сиртдан ўта диндор одам бўлиб кўринганим билан, ҳақиқатда эса 


сизнинг ўзингизга ўхшаган даҳрийман. 


Bexato, [01.06.21 08:06]


Шунда Деплен Молер “Тартюф”ининг янги ношири сингари сиёсий 


арбобларни ҳақоратлаб, роса пичинглар ёғдирди. 


— Мен сиздан бу ҳақда сўраётганим йўқ, — деди Бяншон. — Мен 


сизнинг нега бу ерга келганингизни ва нима сабабдан ибодат буюртма 


қилганингизни билмоқчиман. 


— Хўп, азиз дўстим, — деди Деплен. — Менинг бир оёғим тўрда, бир 


оёғим гўрда, бинобарин, мен энди ҳаётимни қандай бошлаганимни 


сизга ҳикоя қилиб беришим мумкин. 


Бяншон ва ўша улуғ инсон шу дақиқада Гирдибод кўчаси ёхуд 


Парижнинг энг жирканч кўчаларидан бирида эди. Деплен Бяншонга 


дарвозадан айлана зинагача узун йўлак орқали кириладиган ҳайкални 


эслатувчи ўша уйлардан бирининг еттинчи қаватини кўрсатди; одатда 


ўша пастак деразалар зинани зўрға ёритар, дарҳақиқат, қоқилиб-суқилиб 


яшовчиларнинг ҳақоратларига бепарво эди. Бу уй яшил тусли эди; биринчи 


қаватларда мебел сотувчи савдогар яшарди, қолган қаватларда турфа 


қашшоқлар кун кечирарди. Деплен қўлини кескин баланд кўтараркан, 


Бяншонга деди: 


— Мен ўша ерда, баландда икки йил яшаганман. 


— Биламан дЪAртез ҳам ўша ерда турарди. Мен илк ёшлигимда у ерда 


қарийб ҳар куни бўлардим. Бизлар бу болохонани “даҳолар қиёмига 


етадиган банка” деб атар эдик. 


— Хўш кейин-чи? 


— Ҳозир иккаламиз тинглаган ибодат ҳаётимдаги айрим ҳодисалар билан  


боғлиқ. Улар ўша, сиз айтгандек, дЪAртез яшаган болохонада  


ўтказган вақтимга тўғри келади; ҳув анави, тепасида кўйлак осилган,  


гуллар солинган тувак турган жой. Қадрдон Бяншон, Париж қийин шароитда  


яшашга бардош беришга мажбур этди. Мен очлик, юпунлик,  


ялангоёқлик, пулсизлик — қисқаси, шафқациз муҳтожликни бошдан  


кечирганман. Aна шу “даҳоларни қиёмига етказадиган банка”да  


чўпдай қотиб қолган бармоқларимни нафасим билан зўрға илитардим, ўша  


томонга сиз билан бирга ҳам бир назар ташлагим келиб кетди. Қиш  


шундай даҳшатли келдики, ишлаётганимда бошим узра кўтарилаёган  


буғни, совуқ пайтларда отлардан кўтарилаётган буғдек сезиларли даражада  


чиқиб турган нафасимни кўрардим. Шундай ҳаёт билан курашиш учун  


таянчни қайдан топишни ҳам билмайсан киши. Мен ёлғиз эдим,  


кўмаклашадиган ҳеч кимсам йўқ, китоб сотиб олиш ва тиббиётдан  


олаётган сабоғим учун тўлашга бисотимда бир су* ҳам йўқ эди.  


Қизиққонлик, шаккоклик ва тиниб-тинчимаслик хусусиятига молик  


бўлганлигим учун дўстларим ҳам йўқ эди. Менинг серзардалигим  


турмуш машаққатлари ва меъёридан ортиқ меҳнат қилганлигим билан  


изоҳланишини ҳеч ким тан олмасди: ахир, мен ижтимоий ҳаётнинг энг қуйи  


қатламида эдим, лекин унинг устки қатламига чиқишни хоҳлар эдим.  


Шунга қарамасдан, сиздан яширадиган сирим йўқ, сизнинг олдингизда  


риёкорлик қилишнинг ҳам асло ҳожати йўқ, мен муҳтожлик ботқоғига ботиб,  


узоқ вақт тентираб юрган бўлсам-да, ҳар қандай чўққига кўтарила  


оладиган иқтидорли кишиларга хос бўлган меҳрибонлик ва ўша эзгу ҳис- 


туйғуларни қалбим тўрида асраб келдим. Мен олаётган арзимас  


нафақамдан бошқа нарсани на қариндошларимдан, на жонажон  


шаҳримдан кутишим мумкин эди. Мен ўшанда нонушта учун қотиб  


қолган нонни (у янгисига кўра арзонга тушарди) Пти-Лон кўчасидаги  


новвойдан сотиб олар ва сутга солиб ивитар эдим: шундай қилиб эрталабки  


емагим икки суга тушар эди. Пансионда қиладиган тушлигим кун оша  


бўлиб, у 16 су турарди. Шу зайлда ҳар куни ўн су харажат қилардим. Энгил- 


бош ва поябзалга қанчалик аҳамият берганлигим ўзингизга равшан.  


Билмадим, кейинчалик у ёки бу ҳамкасбимизнинг хиёнаткорона


ҳаракатларини кўрганда бошдан кечирганимиз ранжу аламни титилиб

Report Page