Хуллас, қишлоқ томонда футбол жамоаси тузасиз. Минг жойга ёзиб, чизиб, елиб-югуриб, минг ваъда билан лигага қўшасиз. 

Хуллас, қишлоқ томонда футбол жамоаси тузасиз. Минг жойга ёзиб, чизиб, елиб-югуриб, минг ваъда билан лигага қўшасиз. 

🌐OLTIARIQ_TV  

》》》》》

Diyor Imamkhodjaev

Лигага қўшилган жамоа учун таклиф доим тайёр туради. Ўз ишига пухта одам бўлсангиз, ҳар ўйиндан камида 3-5 минг доллар пул ишлашингиз мумкин. Икки шундай улуш билан бадал пулини тўлайсиз, яна бирини болаларга берасиз, дарвозага тўр олиб, майдонни текислагандек бўласиз. Одамлар кўз ўнгида лига таъсисчисининг талабини бажаряпсизда (у ноинсофлар эса сизнинг бу "фидойилингизни" оёқости қиляпти). 


Одамлар нега натижа йўқ деса, ҳакамларни айблайсиз, пойтахт клубларидан бошқасининг кўзини очиришмайди булар дейсиз, пулимиз йўқ, ҳокимият пул бермаяпти дейсиз, халқ ишонади. Улар доим ҳакам ва марказга нафрат кўзи билан яшайди. Сиз эса ўз ишига пухта одам сифатида ҳар ўйиндан камида 3-5 минг доллар соққани қилиб юраверасиз. 


Агар бирор жамоа мухлиси бўлсангиз, биринчи галда шу клуб футболчиларининг ҳатти-ҳаракатини яхшилаб кузатинг. Улар орасида сизни алдаётган бирор сотқин албатта бўлади. Жонзот сув қуриб қолган тақир ерни яшаб қолиш йўлида ташлаб кетади. Ташламай йиллар давомида тирик юрган бўлса билингки, унинг сув манбаси албатта бор. Ўша сув унга ҳаром қилинган бўлса-да, барибир ичаверади. Ахир у ўз ишига пухта одам-ку.  


@diyorimamkhodjaev

Report Page