Футбол

Футбол

🌐OLTIARIQ_TV

Роналду Модрични йил ўйинчиси мукофоти билан табриклади.

@oltiariq_tv

Португалия терма жамоаси ва «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Реал»даги собиқ жамоадоши Лука Модрични ФИФА талқинига кўра 2018 йилнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилгани муносабати билан табриклади.

Роналду инстаграмдаги саҳифасида жонли трансляция ташкил қилиб, шунингдек, «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ҳам энг чиройли гол муаллифига бериладиган Пушкаш номидаги соврин билан қутлаган.

«Пушкаш совринини юта олмаганим ташвишланарли ҳол эмас. Бу совриндан музейимда битта бор. Салоҳ бунга лойиқ эди, голи чиройли чиққанди.

Модрични ҳам табриклайман. Баракалла», - деб айтган Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану 2009 йилда Пушкаш номидаги мукофот билан тақдирланган эди.


Report Page