"Бунёдкор" клуби устози Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
🌐OLTIARIQ_TV》》》》》
championat.asia сайти Вадим Абрамов билан қисқа интервью ташкил этди.
- Вадим Карленович, табриклаймиз. Терма жамоа бош мураббийи бўлишга тайёрмидингиз?
- Раҳмат. Билмадим, балки шундайдир.
- Эрматов билан учрашувдан кейин барчаси ҳал бўлдими?
- Ҳа.
- Ишни қачон бошлайсиз?
- Аллақачон бошладим.
- Терма жамоа қачон йиғилади?
- 2 октябрь куни.
- Таркибда қандайдир ўзгаришлар бўладими?
- Ҳозирча шошмайлик, ўша пайтда барчаси аниқ бўлади.
- Энди "Бунёдкор" нима бўлади?
- Бу борада алоҳида эълон берилади. Ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас. Бошланган ишни охирига етказиб қўйиш керак.
- Терма жамоада сизга кимлар ёрдам беради?
- Тимур Кападзе ва Мирко Йеличич.
- Сўнгги савол терма жамоа билан неча йиллик шартнома туздингиз?
- Бир умрлик (кулади)