Футбол

Футбол

🌐OLTIARIQ_TV

Қирғизистон терма жамоаси биз юта олмаган Сурия устидан Бишкекда ғалаба қозонди.

@oltiariq_tv

Дунё миқёсида терма жамоаларнинг ўртоқлик ўйинлари давом этмоқда.

Қирғизистон терма жамоаси ўз майдонида Сурияни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Барча голлар 2-бўлимда урилди.

75-дақиқада Жиргалбек уулу мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Сурия терма жамоаси пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 85-дақиқада Сагинбаев ғалаба келтирувчи голни урди.

Қайд қилиш жоизки, сўнгги дақиқаларда Сурия терма жамоасининг 2 футболчиси майдондан четлатилди ва жамоа ўйинни 9 киши бўлиб якунлади.

Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Сурия билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:1 ҳисобини қайд этган эди. 

Ўртоқлик ўйини

10 сентябрь, Бишкек

Қирғизистон - Сурия - 2:1 (0:0)

Голлар: Жиргалбек уулу (75), Сагинбаев (85) - Ас-Сома (78 пен)

Четлатишлар: Сабоҳ (89), Аланизан (90+9) - ҳар иккаласи Сурия.


Report Page