“Туман ҳокими кубоги” мусобақасининг 1-тур саралаш босқичи натижаларига кўра “Кўтарма” маҳалласи биринчи ўринни қўлга киритди

“Туман ҳокими кубоги” мусобақасининг 1-тур саралаш босқичи натижаларига кўра “Кўтарма” маҳалласи биринчи ўринни қўлга киритди

Азиз Илхамович

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан Чилонзор туман ҳокимлиги кўмагида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Чилонзор туман Кенгаши томонидан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!”  шиори остида тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилди.

2019 йил 24 август куни 162-мактаб суний қопламали футбол майдонида “Жиноятчиликка 4 карра йўқ деймиз” шиори остида тумандаги 1-секторда жойлашган маҳалла ёшлари ўртасида Спортнинг мини футбол тури бўйича “Туман ҳокими кубоги” мусобақасининг 1-тур саралаш босқичи  ташкил этилди. Мусобақада 1-секторда жойлашган жами  11 та маҳаллаларда истиқомат қилаётган 11 та футбол жамоалари (88 нафар иштирокчи) 13-17 ёшли маҳалла ёшлари иштирок этишди.

 Шу билан бир қаторда мусобақада ихтиёрийлик равишда тумандаги 1-3-4- секторларда истиқомат қилаётган  8 та футбол жамоалари жамоа (64 нафар иштирокчи) 13-17 ёшли маҳалла ёшлари иштирок этишди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими, ҳоким  ўринбосари, туман Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси, туман ИИОФМБ ходимлари, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбарлари, “Ёшлик” спорт жамияти раҳбарияти бошқалар  сўзга чиқиб, барча мусобақа иштирокчиларига ўзининг эзгу тилакларини билдириб, мусобақада ғалаба қозонишларига тилакдош бўлди.

Мусобақанинг 1-кунги саралаш босқичида жами 19 та жамоа иштирок этиб ўзаро беллашишди. Шу куннинг ўзида ташкил этилган ярим финал босқичида 3-ўринни 195-мактаб “Ботирма” маҳалласи ёшлари эгаллашди.

Финал мусобақасига 183-мактаб “Нафосат” маҳалласи 2-ўринни  ҳамда 181-мактаб “Кўтарма” маҳалласи футбол жамоаси  ёшлари  1-ўринни қўлга киритишди.

“Ҳоким кубоги” мусобақасининг финал босқичи  2019 йилнинг 28 август куни 162-мактаб майдонида ташкил этилди. Мусобақа якунида 1-2-3 ўринни эгаллаган жамоаларга 1-сектор раҳбари, туман ҳокими кубоги, дипломлар, мусобақа медаллари, қиматбаҳо совғалар топширилди. Мусобақада фаол иштирок этган 16 та жамоаларга мусобақа дипломлари ва эсталик совғалари топширилди. 

Report Page