Futbol

Futbol

T.me/diyortvo

Манчестер дербиси олдидан қизиқ фактлар

​​Қизиқ факт, «Манчестер Сити»нинг бугунги таркиби умумий 1.16 миллиард фунтга баҳоланяпти экан. «Манчестер Юнайтед» эса, айнан шу transfermarket маълумоти бўйича, 720 миллион.

Гвардиола келган пайтда, «Сити»нинг футболчилари 593 миллион, «Юнайтед» эса, 509 миллион бўлган экан. Энди трансферларга қарасак, бу даврда «шаҳарликлар» 787 миллион, «иблислар» эса, 598 миллион сарфлашибди.

Қаранг, «Манчестер Сити» икки баробар ошибди, «Юнайтед» эса, бир ярим баробар. Трансферлар учун сарфланган пуллар у қадар катта фарқ эмас. Демак, «Сити»нинг трансфер ҳаражатлари режали ва ҳатто молиявий томондан ҳам фойдали бўлганини кўришимиз мумкин.

Кўпинча, «МЮ» бизнес лойиҳага айланиб кетгани ҳақида кўп гапиришади, аммо кўряпмизки, майдондаги муваффақиятларсиз катта пуллар кўкка совурилиши ҳам мумкин экан.

Куни кеча, Скотт Мактоминининг қиймати сўнгги икки йилда 28 баробар ошганини ўқиб қолдим. Балким, Сульшер билан янги ривожланиш йўлига тушиб олгани айтилаётган «Манчестер Юнайтед» ҳам энди том маънода қўшниларига рақобатчи бўлар?

Бугун бу икки жамоа «Олд Траффорд»да куч синашишади. Ўзига яраша қизиқ дуэл.

Эътиборли томони, Манчестер дербиларида, сўнгги беш йилда ғалати тенденция кузатилмоқда - асосан меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланяпти. Шу даврда «Этиҳад»да 4 марта ғалаба қозонган «МЮ» ўз майдонида атиги бир марта ютди ва 4 ўйинни ютқазди.

Яна бир маълумот, агар бугун Сульшер ғалаба қозонса, Пеп Гвардиола устидан учинчи ғалабасига эришади ва бу борада, Арсен Венгер ва Маурисио Почеттинога етиб олади. Фақат икки мураббий - Юрген Клопп (9та) ва Жозе Моуриньолар (6) кўпроқ Гвардиолани ютганлар холос.

Қаҳрамон Асланов

Манба: Stadion.uz

Report Page