Futbol

Futbol

DIYOR TV

"Навбаҳор"нинг ғалабаси Таиландда ҳам нишонланди

“Навбаҳор”нинг мухлислари нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам етарлича топилади. Жумладан, жамоамизнинг бугун “Локомотив” устидан қозонган ажойиб ғалабаси, нафақат юртимизда, балки олис Таиландда ҳам кенг нишонланди.

“Лочинлар”нинг Таиланддаги мухлислари ушбу зафарда клуб раҳбарияти, жумладан, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматовнинг муносиб ҳиссалари борлигини таъкидлаб, уларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди ҳамда жамоамизга кейинги ўйинларда ҳам омад ёр бўлиб, бу йил ўз олдига қўйган мақсади, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишини тилашди.


Report Page