Futbol

Futbol

T.me/diyortvo

Андрей Канчельскис: «Наманган стадионидаги атмосфера менга Англия Премьер-лигасидаги фаолиятимни эслатмоқда»

Суперлига 2-тури доирасидаги «Навбаҳор» - «Локомотив» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Авваламбор, янги мавсумнинг уйимиздаги очилиш маросимида эришилган ажойиб ғалабамиз билан барча мухлисларни табриклайман. Жамоамиз бугун рақибдан кўра яхшироқ ҳаракат қилиб, ҳақли ғалабага эришди», - дея гап бошлади мезбонлар устози.

«Тошкентдаги ўйин билан бугунги баҳсни таққослаб бўлмайди. Чунки ўшанда таркибимизда катта муаммолар бор эди. Шунга қарамай, бугун ҳам олдинги ўйинда ҳам йигитларимиз майдонда шерлардек курашишди. Йигитларга эътирозим йўқ. Дисквалификациядаги Исоқжонов, ҳужумчимиз Болов ва Амирбек Жўрабоевлар сафга қайтишса, биз янада кучаямиз. Мақсадимиз битта – барча ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этиш.

Рақибимиз «Локомотив» 20-дақиқага яқин илк ҳужумини уюштира олди. Рақиблар биздан қўрқаётгани жуда қувонарли. Бу мени хурсанд қилмоқда. Биз ҳар бир ўйинга сўнгги баҳсда тушгандек ўйнашимиз керак. Биз 11 футболчига қарши 11 футболчи билан ўйнаб, рақибни мағлуб этдик. Аммо мухлислар билан лиқ тўлган ўйингоҳ ҳам бизга катта куч берди. Намангандаги атмосфера менга Англия Премьер-лигасидаги фаолиятимни эслатмоқда.

Тўғри, россиялик ҳимоячимиз Игорь Голбан Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилмоқда. У Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ёрдам бера олиши мумкин», - дея наманганликлар жамоаси бош мураббийининг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz сайти мухбири.

Report Page