Футбол

Футбол


“ҲОКИМ КУБОГИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари сурган 5 та муҳим ташаббусларининг 2-йўналиши ижросини таъминлаш, шунингдек ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол вояга етказиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида 5-мактабда 10 та мактаб ўқувчилари жамоалари иштирокида “Туман ҳокими кубоги” катта футбол мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақа очилишида туман ҳокими Д.Джалилов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ғ.Эргашев, бокс бўйича Олимпиада ўйинлари совриндори, профессионал боксда 7 жангнинг барчасида ғалаба қозонган Бектемир Мелиқўзиев,  “Ёзёвончи”, “Ёзёвон фахрийлари” жамоалари аъзолари, футболчи ўқувчиларимизнинг ота-оналари вакиллари, ҳамкор ташкилот ходимлари ҳамда кўплаб меҳмонлар ҳозир бўлдилар.

1990 йилларда туманимизни “Ёзёвончи” жамоаси Республика биринчилигида иштирок этиб, ҳозирда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган “Машъал”, “Шўртан”, “Турон”, “Металлург”, “Орол” каби жамолари билан тенгма-тенг курашлар олиб борган.

Ҳозирги кунда туманимизни Ёзёвон фахрийлар жамоаси вилоятимизда энг етакчилардан бири бўлиб турибди. Фахрийларимиз 2020 йилнинг декабрь ойида Фарғона шаҳрида ўтказилган анъанавий футбол турнирида 8 та жамоа ўртасида финалгача етиб бориб, фахрли 2-ўринни эгалладилар. Фахрийлар жамоаси туман ҳокими ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Мусобақани “Ёзёвончи” хамда “Ёзёвон фахрийлари” жамоалари ноанъанавий тарзда очиб, кўргазмали тарзда мусобақани бошлаб бердилар.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Report Page