Фото;

Фото;

Makan.uz

«Амударё дельтасида алоҳида кичик сув ҳавзаларини барпо қилиш. Фаза II» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 131-ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси буйича 2016-2018 йиллар даврида Орол денгизи ҳавзаси давлатларига ёрдам кўрсатиш буйича дастурига (ПБАМ-3) кирган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш режаси»га асосан Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси Ижроия қўмитасининг Нукус филиали томонидан ҳозирги вақтда «Амударё дельтасида алоҳида кичик сув ҳавзаларини барпо қилиш. Фаза II» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 Жумладан, «Амударё дельтасида алоҳида кичик сув ҳавзаларини барпо қилиш. Фаза II» лойиҳасининг асосий мақсади Амударё дельтасининг марказий қисмида алоҳида кичик кўллар барпо этиш ва ўларни ишлатишда асосий бўғин ҳисобланган «Дарёоралиғи» сув омборини муҳандислик тартибга солиб, дельтадаги сувли-ботқоқликларни қайта тиклаш, био хилма-хилликни сақлаш ва мунтазам ривожлантириш, биоресурсларнинг табийий ҳосилдорлигини ошириш, шунингдек балиқчилик, овчилик, чорвачилик соҳаларининг ривожланишига кенг шароитлар яратиш орқали Оролбуйи ҳудудида экологик вазиятни соғломлаштиришдан иборат.

2013-2018 йиллар мобайнида «Дарёоралиғи» сув омборининг Шимолий дамбасининг хавфли жойларининг 5,83 км қисмида тупроқ ишлари ва фильтрацияга қарши бентонит глинаси қопламасини ўрнатиш ишлари якунланиб, шундан 2,65 км қисми тўлқинга қарши тетраэдрсимон бетон блоклари ва 1,5 км қисми темир-бетон плиталар билан мустаҳкамланди.

Лойиҳа доирасида бугунги кунгача амалга оширилган биринчи навбатдаги тадбирлар «Дарёоралиғи» сув омборининг сув сиғимлилигини ва мустаҳкамлигини ошириб, сув кўп бўлган йилларда сувни кўпроқ ўзида сақлаб, чорвачилик учун ўт-ем базасининг мустаҳкамланишига, қушларнинг кўпайишига, балиқчиликнинг қайта тикланиб, ўрмонзорларнинг ривожланишига имкон яратди.

 




 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати


Report Page