Фото: Ўзбекистон ҳарбийлари

Фото: Ўзбекистон ҳарбийлари

🌐OLTIARIQ_TV

тоғда қатор мураккаб машқларни бажарди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув машқлари марказида навбатдаги 45 кунлик ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилди. Йиғиннинг 70-80 фоизи амалий машғулотлардан иборат бўлиб, ўта мураккаб машқлар реал вазиятларга яқинлаштирилган ҳолда олиб борилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Об-ҳаво инжиқликлари Угом-Чотқол тоғ тизмасида ўтказилган амалий машқларга яна ҳам ноқулай ҳолатларни келтирди. Кундузи ҳарорат 4-6 даража совуқ, тунги пайтларда эса 20 градусгача пасайди. Ана шундай об-ҳаво шароити, бунинг устига тиззадан ошадиган қорда ҳаракатланиш ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини текшириш учун жиддий синовга айланди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар чанғи ва отиш тайёргарлиги, тоғли ҳудудда дарё, жарлик, қоялар ва шу каби тўсиқлардан ошиб ўтишда бир қатор усул ва услублардан фойдаланишди. Йиғин давомида улар табиий тоғ тўсиқларидан ўтиш машқини бажарди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Денгиз сатҳидан 2500-3000 метр баландликдаги тоғ чўққиларида шартли қуролланган жангарилар гуруҳини аниқлаш ва йўқ қилиш мавзусида тактик ўқувлари ўтказилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу машғулотлар бўлинмалар ўртасида ҳамкорликни таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ўта мураккаб вазиятларда яшовчанлик кўникмалари ҳамда жанговар шайлигини мунтазам ошириб боришга хизмат қилади, дейилади хабарда. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Report Page