Фото

Фото

Mening_kunim
Энг бой одамнинг кўчада навбатда туриши олқишларга сазовор бўлди


Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг Dick’s Drive-In фастфуд ресторани олдида оддий одамлар каби навбатда тургани сурати Facebook’да Microsoft’нинг собиқ ходими Майк Галос томонидан эълон қилингач, Гейтс фойдаланувчилар таҳсинларига сазовор бўлди.


Суратда Гейтс қўлларини чўнтагига тиққанча навбатда туриб, ресторан томон қараётган ҳолда тасвирланган. Ушбу суратга изоҳларда “Оқ уйдаги тақлидчилардан фарқли ўлароқ, ҳақиқий бой одамларгина ўзларини бундай тутишлари” таъкидланган. 


Гейтс тез-тез жамоат жойларида бўлади. Миллиардер Burgermaster фастфуд тармоғи ихлосманди сифатида ном чиқарган, шу сабабли фойдаланувчиларни унинг Dick’s Drive-In’га келиши ажаблантирган.



Report Page