Избосканда ёшлар форуми

Избосканда ёшлар форуми


“Тўрткўл” тўйхонаси

Избоскан туманида “Янги Ўзбекистонни Ёшлар билан бирга қурамиз” шиори остида “Ёшлар форуми” бўлиб ўтди. Туманда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар иштирокида ўтказилган тадбир дастлаб “Тўрткўл” тўйхонасидан бошланди. У ерда ёшлар форуми доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар, лойиха ва учрашувлар режаси билан танишдилар. 

“Тўрткўл” тўйхонаси
"LIDERLAR MAKTABI"
"LIDERLAR MAKTABI"

    Сўнгра Избоскан туманида ҳозирги замон талаблари асосида барпо этилган "LIDERLAR MAKTABI" даги шарт -шароитлар, ёшлар учун яратиб берилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

“IT-PARK”

Ёшларнинг қизиқиш ва таклифларига биноан кейинги манзил туман марказидаги “IT-PARK” бўлди. Иштирокчилар ушбу марказ ҳодимлари билан бўлган сухбатда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

“IT-PARK”

Марказ маъмурияти ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун бу ерда ташкил этилган ўқув машғулоти ва курсларда иштирок этишга таклиф этдилар. 

1-сон касб-хунар мактаби

 Ёшлар форуми иштирокчиларининг навбатдаги манзили Избоскан тумани 1-сон касб-хунар мактаби бўлиб, ёшлар дастлаб мактабда ўқувчиларга яратиб берилган имкониятлар билан атрофлича танишганларидан сўнг, мактаб биносида тушлик ташкил этилди.

Избоскан тумани ҳокимлиги
Матбуот Хизмати

Report Page