Физика

Физика

"Абдулхамид қори" номли жомеъ масжиди"

Мусулмонларнинг энг кўзга кўринган физик олимларидан бири 1029 йилда вафот этган Ҳасан ибн Ҳайсам руғлик илмини кашф қилган олим ҳисобланади. У ўзининг илмий тажрибалари орқали кўзнинг вазифасини, кўриш жараёни қандай кечишини ва шу масалага тегишли бошқа маълумотларни кашф қилган.

Ҳасан ибн Ҳайсамнинг "Ал-Манозир" китобини Фридрих Риснер (Friedrich Risner? 1533-1580) лотин тилига таржима қилиб, 1572 йили Швейцариянинг Базель шаҳрида нашр эттирди. Европанинг кўзга кўринган олимларидан Витело, (Erazmus Ciolek Witelo? 1220-1280), Леонардо да Винчи, Рожер Бэкон (Roger Bacon, 1214-1292) ва Келлерлар Ҳасан ибн Ҳайсамнинг илмий кашфиётларидан таъсирланган кишилар ҳисобланадилар.

Мусулмонларнинг энг машҳур физик олимларидан яна бири Абу Райҳон Беруний ўзининг аниқ илмий қарашлари орқали турли нарсаларнинг оғирлигини ўлчаш, ернинг ҳажмини ўлчаш, шафақнинг хусусиятларини, қуёш тутилиши ва бошқа табиий ҳодисаларни ўрганишга муяссар бўлди. Берунийнинг илмий кашфиётлари олдида ғарбликлар ҳам ҳайрон қолдилар. Ҳатто шарқшунослардан Эдуард Захау (Karl Eduard Sachau, 1845-1930) Берунийнинг заковати ҳақида ҳайратланиб: "У тарихдаги энг улкан ақл эгасидир", деб зади. Беруний нарсаларнинг зичлигини ўрганиш бўйича ясаган ускуна бу соҳадаги энг биринчи асбоб ҳисобланади....


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Олам ва одам, дин ва илм” китобидан. (83-84 бетлар).

               

    @EzguMaqsad

Report Page