Ҳарбий қисмларда арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари

Ҳарбий қисмларда арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари

Buxoro.uz

Бухоро ҳарбий маъмурий сектори томонидан янги йил байрами муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Бухоро туманидаги 35-ҳарбий шаҳарча ва Когон шаҳридаги "Ватанпарвар" маҳалла фуқаролар йиғинларида озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига кундалик истеъмолдаги гўшт, ёғ, ун, балиқ ва сут маҳсулотлари, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари, бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда таклиф этилди.

Умуман, янги йил байрами тадбирлари давомида Бухоро гарнизонига қарашли бир қатор ҳарбий қисмларда ҳам худди шундай қулай, ҳамёнбоп  ярмаркаларни ўтказиш кўзда тутилган. 

Report Page