ТерДУда Фестивал меҳмонлари билан учрашувлар давом этмоқда

ТерДУда Фестивал меҳмонлари билан учрашувлар давом этмоқда

@terdu340

Термиз давлат университетида истиқомат қилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали меҳмонлари бўш вақтларида университет талабалари билан мунтазам равишда учрашувлар, давра суҳбатлари, ижодий кечаларни ўтказишмоқда.

Ёзувчи ва шоирлар, журналистлар иштирокидаги учрашув Ўзбек филологияси факультети талабалари билан ўтказилди. Унда вилоятлар ва пойтахтдан ташриф буюрган бир гурух ёзувчи ва шоирлар талаба-ёшларга ижод машаққати ва завқи, бугунги адабий жаараён, ёшларга қаратилаётган эътибор каби мавзуларда суҳбат қуришди.

Дилдан ўқилган шеърлар барчага ижод завқини улашди.

        Мусиқа таълими йўналишида таҳсил олувчи талабалар билан юртимизнинг кўзга кўринган санъаткорлари давра суҳбатини ўтказишди.

Санъаткорлар мазкур йўналиш талабалари учун яратилган ижодий шароитларни кузата туриб, уларга юқори баҳо беришди.

Санъткор меҳмонлар томонидан берилган ўзбек мусиқа санъатига оид қимматли маълумотлар, улар ижросижаги куй-қўшиқлар барчага бирдек завқ улашди. Эслатиб ўтамиз, бундай тадбирлар фестивал якунига қадар давом этади.

Report Page