Фарғона ─ Дўстлик йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Фарғона ─ Дўстлик йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

🌐OLTIARIQ_TV

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Pic

“Uzautotrans service” корхонаси томонидан жорий йилнинг 6 декабрь кунидан эътиборан “Фарғона ─ Дўстлик” йўналишида синов тариқасида автобус қатнови йўлга қўйилади.

Автобуслар “Фарғона шаҳар атрофи” автостанциясидан йўлга чиқиб, Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара ўтказиш масканига қадар ҳаракатланади. Ушбу йўналиш масофаси 115 км.га тенг бўлиб, қатновлар Yutong автобусларида амалга оширилади. Йўлкира ҳаққи эса 15 000 сўм этиб белгиланган. Дастлабки босқичда қатновлар икки томонлама йўналишда кунига жами 8 маротаба амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрь кунидан эътиборан “Uzautotrans service” МЧЖ корхонаси “Фарғона-Андижон”, “Фарғона-Наманган” ва “Фарғона-Бешариқ” шаҳарлараро йўналишларида ҳам мунтазам автобус қатновларини амалга ошириб келмоқда.

Report Page