fan

fan

test

Ҳозирги кунга келиб дунёда глобал иқлим исиши вужудга келмоқда бунга сабаб хозирги кундаги жахондаги гигант ишлаб-чиқариш корхона ва заводлари булардан чиқаётган зарарли тутунлар кимёвий чиқиндилар ва бошқа зарарли моддалар булардан мисол қилиб оладиган бўлсак масалан. Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар босма нашрлари, қатор интернет-сайтлар саҳифаларида сўнгги йилларда минтақадаги йирик саноат корхоналарининг ҳудудларга трансчегаравий зарар етказаётгани ҳақидаги масалалар кенг муҳокама этилмоқда.

Сурхондарё вилояти — Ўзбекистон Республикасининг жанубий-шарқида, Сурхон-Шеробод водийсида жойлашган. Жанубдан Амударё бўйлаб Афғонистон, шимол, шимол-шарқ ва шарқдан Тожикистон, жануб-ғарбдан Туркманистон, шимол-ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош.

Бу борада “Тожикистон алюминий компанияси” давлат унитар корхонаси (“Талко” ДУК) чиқараётган ташланмалар Сурхондарё вилоятининг шимолий ҳудудларини трансчегаравий ифлослантираётгани хусусидаги масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Экологик стандартларга риоя этилмасдан, замон талабларига жавоб бермайдиган технологиялар асосида қурилган мазкур корхона атроф-муҳитни заҳарли бирикмалар билан зарарлантирадиган манбага айланди.

“Тожикистон алюминий заводи” давлат унитар корхонаси Душанбе шаҳри ғарбидан 60 км узоқликда, Турсунзода шаҳри яқинида жойлашган. Мавжуд маълумотларга кўра, у йилига 350-400 минг тонна алуминий ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона Ўзбекистон Республикаси чегарасидан атиги 18 километр масофада жойлашгани боис мамлакатимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой ва Жарқўрғон туманларининг 1,1 миллион нафардан ортиқ аҳолиси унинг зарарли таъсири остида қолмоқда.

“Талко”нинг саноат чиқиндилари Сурхондарё вилояти атроф-муҳити ва қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Биринчи навбатда, атмосфера ҳавоси ифлосланмоқда. “Талко” ДУК атмосферага ҳар йили ўртача 22-23 минг тонна заҳарли моддалар чиқармоқда. Уларнинг асосий таркибини олтингугурт ангидриди, азот оксидлари, фторли водород ва бошқа заҳарли моддалар ташкил қилади.

Улар орасида фторли водород ўта хавфли бўлиб, бу модданинг атмосферага чиқарилиши йилига қарийб 122 тоннани ташкил этади.

Шамол йўналишлари таҳлили шуни кўрсатадики, улар асосан шимолий ҳамда шимоли-шарқий йўналиш бўйича эсади ва бунинг натижасида завод атмосферага чиқараётган заҳарли моддаларнинг асосий миқдори 18-19 соат ичида ҳаво оқими орқали Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Денов, Жарқўрғон ва бошқа туманларига тарқалиб, бу ердаги ҳудудларни заҳарламоқда.

Сариосиё тумани ҳудуди атмосфера ҳавосида фторли водород таркиби рухсат этилган ўртача йиллик концентрация миқдоридан 1,8-2 баробар ошганини кўрсатмоқда. Айниқса, ёзда фторли водороднинг юқори даражада қуюқлашиши кузатилмоқда ва бу кўрсаткич рухсат этилган концентрация миқдоридан 3,4 баробар кўпдир.

Атмосфера ҳавосида фторли водород миқдори кўпайиб бораётгани оқибатида тупроқ, сув ресурслари зарарланмоқда, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги, чорвачилик маҳсулдорлиги пасайиб кетмоқда, шунингдек, аҳоли саломатлиги ва генофондига салбий таъсир этмоқда.

Айниқса, тупроқ кўп зарарланмоқда. “Талко” ДУК заҳарли чиқиндилари таъсири остида қолаётган ҳудудларда ўтказилган тадқиқотлар бу ердаги тупроқ таркибида катта миқдорда кўчиб юрувчи фтор тўпланганини кўрсатмоқда. Айни пайтда зарарланиш манбаидан 150 километр радиусдаги ҳудудлар сувда эрийдиган фтор билан заҳарланган.

Қайд этилган ҳудудларда кўп йиллар мобайнида фтор тўпланиб, кучли таъсир кўрсатаётгани натижасида тупроқ таркиби бутунлай ўзгариб кетган ва бу ҳолат унинг кимёвий-биологик вазифаси бузилиши ҳамда экологик вазиятнинг ёмонлашувига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, “Талко” ДУК чиқараётган заҳарли моддалар қишлоқ хўжалик экинлари ва чорвачиликка ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани ташвиш уйғотади.

Узоқ йиллар мобайнида тупроқ таркибида юқори концентрацияли сувда эрийдиган фторнинг тўплангани ўсимликларнинг ривожланишига ҳам салбий таъсир ўтказмоқда, бунинг натижасида сабзавот экинлари ҳосилдорлиги ҳамда сифати пасайиб бораётгани кузатилмоқда. Бундан ташқари, “Талко” ДУК чиқараётган заҳарли моддалар уруғларнинг униб чиқиши, дарахтларнинг мева тугиши, ўсимликларнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, полиз экинлари ҳосилдорлиги 24,4, сабзавотлар ҳосилдорлиги 34, узум ҳосилдорлиги 37,8 фоизга камайиб кетган.

Мева-сабзавотларда фторидлар қуюқлиги рухсат этилган концентрация миқдоридан 11-19, буғдойда 5-6,5 фоизни ташкил этиши аниқлангани ҳам ўта ташвишланарлидир.

Энг хавфли томони шундаки, “Талко” ДУК атмосферага чиқараётган моддалар аҳоли саломатлиги ва генофондига салбий таъсир кўрсатмоқда. Алуминий олишда фторли водороддан ташқари, катта миқдорда углерод ва олтингугурт оксидларининг заҳарли газлари ҳам ажралиб чиқади. Улар инсонда йирингли бронхит, ўпканинг сурункали шамоллаши, бош айланиши, мигрен ва қон босими ошишига сабаб бўлади. Айниқса, заҳарли чиқиндилар хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигига хавфли таъсир кўрсатмоқда.

 “Талко” ДУК томонидан Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилояти аҳолиси саломатлиги ва атроф-муҳитига етказилган иқтисодий зарар таҳлил қилиб чиқилди. Ҳисоб-китобларга кўра, вилоятнинг тўрт тумани (Сариосиё, Узун, Денов, Жарқўрғон) атроф-муҳитига етказилган экологик-иқтисодий зарар 100,8 миллион доллар ҳажмида баҳоланмоқда.

Сўнгги беш йилда Сурхондарё вилоятининг Денов, Жарқўрғон, Сариосиё ва Узун туманлари қишлоқ хўжалигига етказилган иқтисодий зарар 174,97 миллион доллар ҳажмида баҳоланмоқда, жумладан:

·       қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги пасайиши ҳисобидан – 8,08 миллион доллар;

·       соғиб олинадиган сут миқдори камайиши ҳисобидан – 33,2 миллион доллар;

·       чорва моллар вазнининг камайиши ҳисобидан – 133,7 миллион долларни ташкил этади.

Ҳисоб-китобларга мувофиқ, аҳоли саломатлиги ва генофондига ҳар йили етказилаётган иқтисодий зарар 31,2 миллион доллардан ошмоқда. Жумладан, аҳоли саломатлигини тиклаш ва генофондини сақлашга Давлат буджети ҳисобидан 20,8, аҳоли томонидан 10,4 миллион доллар сарфланмоқда. Шулар қаторида флюороз касаллигини даволаш харажатлари 16,07, хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш учун 0,75, қон ва қон ҳосил қилиш органлари касалликларини даволаш учун 4,8, эндокринологик ва овқат ҳазм қилиш органлари касалликларини даволаш учун 3,3, нафас олиш органлари касалликларини даволаш учун 3,9 миллион доллар йўналтирилмоқда.

Бунда фақат 2007-2011-йилларда етказилган иқтисодий зарар миқдори 156 миллион доллардан ортиқ бўлганини алоҳида қайд этиш жоиз.

2007-2011-йилларда 16 ёшгача бўлган ногирон болалар, шунингдек, 16 ёшдан катта ногиронлар эҳтиёжлари учун Давлат буджетидан 28 миллион доллар сарфланди.

Шу тариқа, “Талко” ДУК томонидан сўнгги беш йилда Ўзбекистонга етказилган жами иқтисодий зарар 447,3 миллион долларни ташкил этди.

“Талко” ДУК фаолиятининг хавфли оқибатларидан ташвишга тушган Сурхондарё вилояти аҳолиси бундан бир йил аввал мазкур корхона ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарияти эътиборини тортиш мақсадида қатор норозилик аксияларини ўтказган эди. Улар БМТ Бош Ассамблеяси, ЮНЕСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қарата “Тожикистон алуминий компанияси” давлат унитар корхонасининг зарарли ишлаб чиқаришини зудлик билан тўхтатиш, “Талко” ДУКда ушбу корхонанинг унга туташ ҳудудлар аҳолисига, флора ва фаунасига етказган зарарини аниқлаш учун нуфузли халқаро мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда экологик экспертиза ўтказиш, корхона тўлиқ модернизация қилиниши ва замонавий тозалаш қурилмалари билан жиҳозланиши, корхонанинг бир неча ўн йиллик фаолияти давомида минтақа аҳолиси саломатлигига ва атроф-муҳитга етказилган зарарни тўлиқ қоплаш мажбуриятини юклашдан иборат позицияси баён этилган

Аҳолиси 2 миллион 52 минг нафарда зиёд бўлиб, Республика аҳолисининг 7,3 фойизини ташкил этади. Аҳолининг 80,9 фоизи қишлоқларда, 19,1 фоизи шаҳарларлар яшайди. Булар 102 миллат ва элатларга мансуб кишилардир. Уларнинг 82,9 фоизини ўзбеклар, 12,5 фоизини тожиклар, 1,3 фоизини туркманлар, 1,2 фоизини руслар, 0,4 фоизини татарлар, 0,1 фоизини қозоқлар, 0,03 фоизини корейслар, 1,6 фоизини бошқа миллатлар ташкил қилади.

Сурхондарё вилоятидаги ўта долзарб бўлиб турган экологик муаммолар қуйидагилардан иборат:

1. Деҳқончилик учун яроқли бўлган йерларнинг чекланганлиги ва сифат-таркиб, яъни унумдорлик даражасининг пасайиб кетаётганлиги

2. Тупроқнинг чўлланиши, нураши ва шўрланиш ҳодисаси рўй бермоқда. Нурашга қарши йетарлича ишлар қилинмаганлиги сабабли, шамол ва сув эрозияси оқибатида, тупроқ унумдорлиги кескин камайиб, унинг унумдорлик даражаси пасайиб кетаётганлиги.

3. Пахта монокултураси – 1970-1990 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари орасида пахтанинг салмоғи 70-75% га йетганлиги сабабли тупроқ таркибида пахта учун зарур бўлган озиқалар миқдорининг кескин камайиб кетиши, тупроқда пахтага хос бўлган касаллик ва зараркунандаларнинг кўпайиб кетганлиги, оқибатда, тупроқ унумдорлигининг пасайиши, физик кимёвий хоссаларининг ёмонлашуви, тупроқда нураш ва бузилиш жараёнларининг тезлашишига олиб келди.

4. Тупроқнинг ҳар хил саноат ва маиший чиқиндилар билан ифлосланиши ҳозирги кунда ҳам шиддатли давом этмоқда. Минерал ўғитларни, турли заҳарли кимёвий воситаларни, саноат ва қурилиш материалларини сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида ҳам тупроқ ифлосланмоқда.

5. Сурхондарё вилоятидаги энг йирик экологик муаммоларидан бири, сув захираларининг (йер ости, йер усти сув) ўта тақчиллиги ҳамда ифлосланганлиги катта ташвиш солмоқда. Мамлакатимизда сув захиралари жуда чекланган бўлиб, йилига Амударё 78 куб километр ва Сирдарё 36 куб километр сув беради. Бу дарёлар Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан бошланганлиги сабабли улардан ортганигина бизгача йетиб келади. Унинг устига Оролни сув билан таъминлаш ҳам ушбу дарёлар зиммасида туради.

6. Йирик саноат иншоатлари жойлашган ҳудудлари ҳавоси таркибида КО2 нинг миқдори нормадаги 0,03% эмас, балки 0,05%га йетганлиги ташвишли ҳолатлардан ҳисобланади.

7. Атмосфера ҳароратининг исиб бориши, чанг-тўзон билан ифлосланиши. Атмосфера ҳавосининг исиб бориш йирик саноат иншоатларидан чиқаётган турли хил зарарли газлар, кислотали ёмғирлар орқали иссиқхона эффекти пайдо бўлиши оқибатида, ҳаво ҳароратининг исиб кетиш ҳолати кузатилмоқда. Мамлакатимиз арид минтақада жойлашганлиги сабабли намликнинг камлиги тупроқ юза қатламининг исиб кетишига сабаб бўлмоқда. Қизилқум, Қорақум, қолаверса сўнги ўн йилликларда пайдо бўлган Орол қум саҳроси оқибатида ҳарорат исиши билан бир қаторда, жуда майда чанг зарраларининг атмосфера ҳавосига кўтарилиб, ифлослантириши аллергик, нафас бўғма каби касалликларининг сезиларли даражада ўсганлиги кескин кузатилмоқда.

8. Тожикистон алюмин заводининг атроф муҳитга таъсири. 70 йилларнинг ўрталарида Тожикистон алюмин заводининг ишга туширилиши муносабати билан мамлакатимизнинг Сурхондарё вилоятига қарашли бир қатор туманларида экологик вазият жуда ёмонлашди. Йиллик алюмин маҳсулоти ишлаб чиқариш қуввати 520 000 тоннага тенг бўлиб, атмосфера ҳавосига фторли водород, углерод оксидлари, азот ва олтингугурт оксидлари каби заҳарли бирикмаларни чиқаради. Бир тонна алюмин ишлаб чиқариш учун 40-45 кг фтор сарфланиб, шундан 63-68 % и фторли водород шаклида ҳавога кўтарилади. Сурхандарё сел ва ундан ҳимояланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. ХХ аср сўнгидаги олиб борилган кузатувларга кўра юқорида қайд этилган туманлари ҳаво ва тупроқларидаги фторли водороднинг миқдори нормадагидан 12-24 маротаба кўп эканлиги ўта ачинарли ҳолдир. Ушбу ҳудудлар тупроқларида 2,5-2,9 % гача, ҳайвон сутида 13,2-15,6 % гача, картошкада 20-24

% гача, қатиқда 13-18 % гача, олмада 20-25 % гача, анорда 20-27 % гача фторли водород борлиги аниқланган. Заводдан 45000 тоннагача ҳар хил тутунлар ҳавога чиқарилиб, шундан 116 тоннаси фторли водород, 21000 тоннаси олтингугурт оксидлари, қолганлари турли хил бошқа газлардан иборатдир. Уларнинг таъсири бугунги кунга келиб Шўрчи, Қумқўрғон туманларида яшовчи аҳолига ўзининг салбий таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти. Оқибатда аёлларда ҳомиланинг эрта тушиши, туғишдан келиб чиқадиган касалликларнинг 2,5 маротаба ошганлиги, ўлик туғиш ҳолатлари, инсон организмида фтор, хром, сурма каби элементлар миқдорининг ортганлиги, қандли диабед касаллиги (1990 йилдагига нисбатан) 2005 йилга келиб 2,5-3,0 баробарга ошганлиги, аллергик касалликларнинг (2000 йилга нисбатан) 2006 йилга келиб, деярли икки баробарга ортганлиги кузатилган. Сўнги 20 йилда ипак қурти етиштириш Сариосиё ва Узун туманлари ишлаб чиқаришидан олиб ташланган, дунёга машҳур бўлган ҳар донаси 1 кг келадиган Дашнобод анорлари стандарт талабларга мутлақо жавоб бермай қолган.

9. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳафоза қилиш, қайта тиклаш муаммолари, қўриқхоналар буюртмалар ва миллий боғлар тармоғини кенгайтириш.

10. Сурхондарёда сел муаммоси

ФВВ Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 2018 йил 22-майгача сел келиш хавфи мавжудлфигидан огоҳлантирганди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги Элобод, Азларсой ва Боғор маҳаллалари ҳудудидаги 116 та уйда яшовчи 754 нафар аҳолини эвакуация қилди.

Report Page