Биз нанотехнологиялар даврига тайёрмизми?

Биз нанотехнологиялар даврига тайёрмизми?

Доктор Шизоид



Саъноат ва иқтисод тарихига назар солсак, ҳар бир даврда бир соҳа локомотив бўлганини ва бутун иқтисодиёт ва саъноат шу соҳага монанд ўсганини кўришимиз мумкин. Мерил Линч ва Норман Пуаро технологиялар тўлқини копсепцияси асосида буни тушунтирган. Биринчи давр иккита саъноат инқилобини ўз ичига олади. 1771 текстил соҳаси асосий локомотив бўлади. Барча иқтисод текстил атрофида айланади. 1800 йилга келиб, текстил соҳасида бум бошланади. Текстилчилар янгидан-янги технологияларни саъноатда қўллай бошлашади. Махсулот нархи ва сифати бўйича ахолининг кенг қатламини қамраб олгани сабабли, бозор ҳам кенгаяверади. 1800-1853 йиллар оралиғида бу соҳа бум ва кескин ўсиш давом этади ва ишлаб чиқарувчилар сони, бозор хажми, рақобатбардошлик ва ўз-ўзидан махсулот сифати ҳам шунга монанд ўсади. 1853-йилга келиб, бу кескин ўсиш тўхтайди ва бу соҳада турғунлик бошланади. Энди, фақат текстилга таяниб, давлатнинг бойиб кетиш эхтимоли камаяди. Технологиялар ривожи бошқа соҳа – темир йўллар соҳасида бум бошланига олиб келади. 1853-1913 йилар оралиғида темир йўл компаниялари ва шу инфратузулмага эга бўлган давлатлар иқтисодда анча олдинлаб кетишади. 1913 йилда бу ўсиш ҳам анча тинчийди. Темир йўл энди ривожланаётган давлатларга таклиф қилина бошлайди. Туркистонга ҳам шу даврларда темир “шайтон”лар кириб келишни бошлаган. Бу вақтда АҚШда 1886-йилдан бери ривожланиб келаётган автомобилсозлик соҳасида инқилоб рўй беради. Яъни 1913 йилда илк бор автомобиллар конвейрдан чиқа бошлайди. Автомобилсозлик давлат иқтисодининг локомотивига айланади. Ҳали асака заводигача 83 йил бор. Бу давр ичида ривожланган ҳар бир давлат ўз автолари билан рақобатлаша бошлайди. Аммо, 1969 йилга келиб, саъноат даври тугаётгани ҳақида илк сигнал пайдо бўлади. 1939 йилдан бери ўз йўлига ривожланиб келаётган информацион технологиялар, 1969 йилга келиб илк компьютер билан информацион давр эшигини очиб беради. Мана бугунги кунчага компьтерлар, ноутбуклар, смартфонлар ва дастирий маҳсулотлар ҳаётимизни ажралмас қисмига айланди. Иқтисодий гигант бўлган компаниялар ҳам айнан шу соҳада. Энди фейсбукни нархи минглаб оғир техникаси ва кўплаб карьерлари бўлган тоғ комбинатларнидан анча қиммат. Биргина Apple компаниясининг йиллик фойдаси бутун Ўзбекистоннинг ЯИМидан катта. Ёки “WhatsApp” дастури сотилишидан тушган фойда, ўзбекларнинг 18 йил пахта экиб, териб, сотиб келтирган дароматидан катта. “Нега улар бундай фойдага эришмоқда?”, “Биз ҳам шу соҳани ривожлантириб, уларга рақобат қилолмаймизми?” каби саволлар туғилиши мумкин. Йўқ, рақобат қилолмаймиз. Улар ўша соҳада бум бошланганда тайёр туришган эди. Уларнинг инфратузилмаси, кадрлари ва асосийси онги ўша нарсага тайёр эди. Тўғрироғи улар ўша “бум”ни ўзлари яратди. Энди улар ишлаб чиқарувчи. Биз эса, истемолчимиз. Ман аниқ ишонч билан айта оламанки, ўзимизни “артел” хеч қачон “Apple” ёки “Samsung” билан рақобат қилолмайди. Чунки, “артел” ўзи хеч қачон технология яратолмайди. Технология яратиш учун фанга миллиярдлаб пул тикишга тайёр компанияни ўзи бизда шакилланмади. Миллиардлаб тика олмайди. Чунки, бу миқдорда келиб турган фойда ҳам йўқ. Рақобат ютқазиб бўлинган. Бизнинг компаниялар учун ягона бозор бу – божҳона эшикларига маҳкам кулф илинган Ўзбекистондир. Энди графикга қайтсак. Навбатдаги “бум” 2025 йилдан бошлаб нанотехнологиялар соҳасида кутилмоқда. Бундай 2 йил олдин Туркиянинг етакчи илмий марказида бўлганимда, қизиқ бир гапни эшитдим. Турклар бугунги микроэлектроника каби соҳаларда рақобат қилолмаслигини тушуниб, барча кучни нанотехнологияга йўналтирган. Улар кутилаётган “бум”га улгуришмоқчи. Дунёдаги тенденцияни кузатсак ҳам, шу нарсага амин бўламиз. Наноматериаллар бўйича олинаётган патентлар шуни кўрсатадики, Сингапур каби давлатлар аллақачон тайёр бўлиб кутиб турибди. Хўш, тайёр бўлиш учун нима қилиш керак? Энг аввало кадрлар тайёрлашни бошлаш керак. Университетлар галстук ва давомадни четга суриб қўйиб, энг замонавий технологиялар асосида дарс беришни бошлаши керак. Илмий марказларга янги илмий йўналишларда тадқиқот ўтказиш учун инфратузилма ва йирик миқдорда маблағ ажратиш лозим. “Нанотехнология” сўзини эшитганда энсани қотирмаслик керак. Стар-ап компаниялар шакиллана оладиган максимал шароитни яратиб, давлатнинг кўмаги таминлаш лозим. Кичик компаниялар дуч келадиган тўсиқларни қайта кўриб чиқиш ва асосийси, минг пафосли эшитилса ҳам, онгни ўзгартиришимиз керак. Бу ишларни қилишни биз кеча бошлашимиз керак эди. Биз эса, иқтосодимизни ҳали ҳам текстил ва пахта (1800-1853), GM (1853-1913), artel сифат компаниялар (1969-2000) асосида режалаштираяпмиз. Хуллас, “Биз нанотехнологиялар даврига тайёрмизми?” деган саволга ўзингиз жавоб бериб кўринг.


Рустам Ашуров


Шу ергага ўқиган бўлсангиз сизга рахмат. Таъзимдаман, честно! Харфлар сони 1000 тадан ортиқ текст ўқиса ўйқиси келадиганлардан эмассиз деган умиддаман. Ақлли гаплардан кўра ўзимни хаётимдаги битта мисол билан таълимга қилинган инвестиция энг яхши инвестиция эканлиги тушунтириб бераман. Ундан аввал актив ва пассив нима эканлигини айтиб берай. Актив - бу сизга пул келтирадиган нарса. Бизнес, корхона, цех ва шунга ўхшаш нарсалар ва албатта билим. уларга қанча кўп маблағ киритсанг шунча кўп қайтади. Пассив - бу чўнтакдан пулни оладиган нарсалар. Уй-жой, машина, телефон, телевизор, кийим-кечак ва хоказо. Буларга миллионлаб пул киритганинг билан нихуя қайтиш йўқ. Машинани сотиб олиб, салондан олиб чиқишинг билан нархи тушади, мисол учун.

Ота-онам топган пулларини уй қўришга, машина олишга ёки бошқа понтларга сарфлашмаган. Хамма топган пуллар бизни ўқитишга кетди. Контрактга тушганимни эшитганда калтафахм қўшниларим 7 йиллик контрактимни хисоблаб чиқиб "Бундан кўра Дамас олиб таксига қўйса фалонча пул бўлади", - деб кулишганди. Дамас темир, у бир кун келиб занглайди, эскиради, сенга фойда келтирмайди. Билим эса хар доим сенга фойда келтиради. Дадам баъзида "Қара махаллада хамма уйини чиройли қилиб, томини шифер қилиб қўйди. Биз хали 4 хонали ховлида ўтирибмиз",-деб сиқилиб қоларди. "Ничо, сиқилманг. Улар болларни сизга ўхшаб ўқитгани йўқ. Қурган уйи бир кун эскиради, деворлари нурайди. Лекин болалари билимсизлигича қолиб кетади. Белидан қуввати кетганда дўпписи тор келиб қолади. Жисмоний мехнатдан кўра, ақлий мехнатни нархи баланд келадиган замон хадемай келади, кўрасиз ўшанда",- дегандим. Мана, 6 йил хам ўтди. Яна оз қолди. Энди ўзимни устимда ишлашда давом этсам ўша уйдан бир нечтасини сотиб оладиган, қурадиган даражага етиб бораман. Қўшниларимни болалари эса устачилик, дехқончилик, Россияда гастербайтерлик қилиб кимнингдир қўлига қараб қолишда давом этади.

Шунча гап нима учун эди? Гап шундаки Хитой 2017-йилни ўзида таълим сохаси учун 675,3 млрд доллар пул ажратган. Аслида бу харакатни анча аввал бошлашган. Давлат ўзининг ривожланиши учун ягона нажот таълимда эканлиги анча аввалроқ тушуниб етган. Шунинг учун хам хар куни Хитойда ишлаб чиқарилган телефон, телевизор ва хоказолардан фойдаланиб ўтирибсиз. Хитой эса энг қудратли давлатларга рақобатчилик, керак бўлса устунлик хам қиляпти.

"Собиқ МРБ (ЦРУ) агенти Россиядан кўра Хитойдан кўпроқ қўрқиш кераклигини айтди. 
Бу хақда у UFC шарҳловчиси, Стендап комедиант Джо Роганнинг подкастида билдирди. 
Асос сифатида Хитойнинг кибермайдондаги гегемонликка эришаётганини келтирмоқда. Унинг айтишича, Хитой космос ва орбитани тўлиқ эгаллаб олди ва суныий йўлдошларга қарши қурол устида омадли тажрибалар олиб бормоқда ва хохлаган пайти Американи интернетсиз қолдира олади.
-"Биз америкаликлар, кўпроқ русларни ўзимизга таҳдид сифатида қарашга ўрганиб қолганмиз. Россия нима, Россия ВВПси ўртамиёна Европа мамлакатичалик. Улар санкциялар ва нефт нархига боғланиб қолишган. Путин эса шунчаки Совет иттифоқини қайта тузиш ғояси билан яшамоқда. Хитой ўз ўрнида биз учун қаердагидир, узоқдаги мўжизавий давлат. Аслида Хитойдан кўпроқ хайиқиш керак, у Россиядан анча хавфлироқ" - дейди собиқ МРБ агенти." @thesafari

Биз эса маиший муаммолар билан халқни манипуляция қилиш билан оворамиз... Парклар нега керак бизга? Хокимларга машиначи? Хумо Арена? Емаган декорациялар? Показухага кетадиган пуллар? Шуларни йиғиб таълимга йўналтирсак бир неча баравар бўлиб қайтиб келмайдими? Кадрлар муаммоси хал бўлмайдими?


@doctor_shizoid

Report Page