Ажойиб фактлар: Эркакларнинг мияси неча ёшгача ўсади?

Ажойиб фактлар: Эркакларнинг мияси неча ёшгача ўсади?

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@Oltiariq_tv

* Одам миясининг оғирлиги тана вазнининг 1/46 қисмини ташкил қилади (фил мияси эса тана вазнининг 1/560 қисмини ташкил қилади). Мия ёйиб чиқилганида унинг умумий майдони 1 468 дан 1 670 квадрат метргача бўлиши мумкин. Миядан бир дақиқада 740-750 мл. қон оқиб ўтади.

* Аёлларда мия 15-19 ёшгача ўсади, эркакларда эса бу жараён 20-29 ёшгача давом этиши мумкин. 30 ёшдан бошлаб эса аёлларда ҳам эркакларда ҳам ҳар куни 30-50 минг асаб ҳужайралари нобуд бўлиб, миянинг асосий ҳажми камаяди. Одамдаги нейронларнинг ярмидан кўпи мия ярим шарларида тўпланган бўлади.

* Инсоннинг асаб тизими, тахминан, 10 миллиард нейрон ва 70 миллиард ҳужайралардан иборат экан. Энг нозик нерв толалари 0,5 микронли диаметрга эга, энг қалини эса 20 микронга тенг.

* Шунингдек, инсон кўзи 130-250 соф ва 5-10 миллион аралаш рангларни ажрата олади. Турли ранглар одамга ўзгача таъсир кўрсатиб, у ёки бу физиологик ўзгаришларни келтириб чиқаради. 

* Кўзни қоронғиликка мослаштириш (бирламчи) 15-20 дақиқадан, (тўлиқ) 60 дақиқагача давом этади.

* Иссиқ ҳаво кўз нурини заифлаштиради.

* Одам тинч ҳолатида кунига 400-500 литр кислород истеъмол қилади. Бир дақиқада 12-20 марта нафас олади. Баҳор фаслида эса одамнинг нафас олиш даражаси куз фаслидагига нисбатан юқорироқ бўлади.


Report Page