ФОТОФАКТ! “Shuhrat” медалига нега “Shuhrat” эмас, “Suhrat” деб ёзилган?

ФОТОФАКТ! “Shuhrat” медалига нега “Shuhrat” эмас, “Suhrat” деб ёзилган?

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@Oltiariq_tv

Ҳозиргина бу йил мукофотланганларни ўқий туриб, ўзим учун кутилмаган ҳолатга кўзим тушди.

“Shuhrat” медалини томоша қила туриб, медалнинг номини ўқидим: “Suhrat”. Ажабландим, қайта-қайта ўқидим, яна “Suhrat”. “Хато қилишибди-да”, деб ўйладим ва интернетдан ушбу медалнинг олдинги йиллардаги нусхаларига кўз ташладим. Қизиғи,олдинги йиллардаги медалларда ҳам “Suhrat” деб ёзилганди.

Суриштирганимда аниқладимки, 1994 йилнинг 5 май куни қабул қилинган “Шуҳрат” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунда “Медалнинг қуйи қисмида оқ эмаль фонида қабариқ ҳарфларда “SUHRAT” деган ёзув берилади. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр. Медалнинг четлари икки томондан бўртма доира билан ҳошияланган”, деб ёзилган. Демакки, қонуннинг ўзидаёқ жиддий хатога йўл қўйилган.

Кейинчалик медаль ҳам “SUHRAT”, ҳам “SHUHRAT” деган ёзувлар билан чиққан ва мукофотланганларга тақдим этилган.  

Ҳар қанақа ҳолатда ҳам медалнинг номи тўғри ёзилиши керак, яъни "Shuhrat" деб. Чунки бу жиддий мукофот. Бу масала юзасидан тегишли ташкилотлардан жавоб кутиб қоламиз.


Report Page