Facebook

Facebook



«Fасевook” ижтимоий тармоғи орқали Бешариқ тумани, Янги Қашқар МФЙ да яшовчи Ёлқинжон Машрабжоновнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига хамда Фарғона вилояти ҳокими Ҳ.Ҳ. Бозоров номига ёзган аризаси юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

     Бешариқ туманидаги “Яккатутлик миришкорлар” фермер хўжалиги раҳбари Турдиев Зарифжон бўлган. Ё. Машрабжонов мазкур фермер хўжалигида ишчи вазифасида ишлаган. Фермер хўжалиги томонидан ушбу йилда давлатга пахта топшириш контрактация шартномаси бўйича пахта экилган жами 57,3 гектар ер майдонидан 184,1 тонна пахта хом ашёси сотиши лозим бўлсада, шартнома мажбуриятларини бажарасдан жами 119,3 тонна пахта хом ашёси сотган хамда шартномавий режани 64,8 фоизга бажарган. Белгиланган режага нисбатан 64,8 тонна кам пахта сотган. 

     Туман ҳокимининг 13.10.2020 йилдаги 1033-сонли қарори билан “Яккатутлик миришкорлар” фермер хўжалиги рахбари З.Турдиевнинг аризасига асосан, фермер хўжалигига қарашли бўлган умумий ер майдони 150,6 га, шундан 129,0 га экин ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган. Туман захирасига қайтарилган ер майдонларида ҳозирги кунда фермер хўжаликлари ташкил этиш учун танлов эълон қилинган.

     Ё.Машрабжоновнинг туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги сохасида олиб бораётган сиёсати хақида юритган фикрлари хақиқатга тўғри келмайди. Қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар юзасидан ҳар бир фермер хўжалиги ўзининг ер шароитидан келиб чиқиб фаолият олиб боради. Сабаби, туман худудида турли хил ер шароити мавжуд. Ерларнинг балл бонитети ҳам бир-бирига ўхшамайди. Туман ҳокими умумий характерга эга бўлган агротехник тадбирлар тўғрисида тавсиялар ва топшириқлар берган.

     Ё.Машрабжоновнинг шу йилнинг октябрь ойида юқори унумли техникаси асоссиз Марказий МТП га олиб келиниб, 5 кун ушлаб ўтирилганлиги хам нотўғри. Чунки, фермер хўжалигига тегишли бўлган юқори унумли техникаси таъмирталаб бўлганлиги сабабли, техникаларни кузги-қишки шудгорлаш ишларига тайёрлаш ва техника назоратидан ўтказиш мақсадида Марказий МТПга олиб келинган.

     Шунингдек, “Фермерларни уриб, камситади”-деган важлари хам нотўғри. “Туман ҳокими Р.Жўраевни “миллатчи шахс” дегани хам асоссиз хисобланади. Сабаби, туманда асосан ўзбек миллатига мансуб фуқаролар кўпчиликни ташкил қилади.

    Ё.Машрабжоновнинг “2019 йилда тумандаги паст рентабелли бўлган (вахоланки худуд юқори рентабелли унумдор 65,0 балл бонитетли ерлар хисобланади) Т.Мазокиров номли ММТП худудидан 36,0 га ер майдонини бириктириб берди” деган даъвоси хам ҳақиқатга тўғри келмайди. Сабаби, “Яккатутлик миришкорлар” фермер хўжалиги рахбари З.Турдиев аризаси асосида 2019 йилда тендер танловида иштирок этиб, танлов ғолиби деб топилган ва туман ҳокими қарори билан ер майдони ажратиб берилган. Фермер хўжалигига қарашли 14,0 га ер майдонининг чигит экишга тайёрлаб қўйилган қисмига сув қўйиб юборилган. Натижада чигит экишни кечиктирилишига сабаб бўлган. Бундан ташқари чигит униб чиқган 10,5 га ер майдонларига ва 2,0 га бошоқли дон экилган майдонни бузиб, Ё.Машрабжонов томонидан тегишли ташкилотлар рухсатисиз ноқонуний равишда шоли экиб олганлиги аниқланган. Туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассисларининг аралашуви билан, ноқонуний экилган шоли экин майдонлари бузиб ташланиб, режадаги қайта чигит экиш таъминланган.

    Хуллас, Ё.Машрабжонов ўзининг аризасида туман ҳокими Р.Жўраевнинг ишчанлик фаолиятига хамда шаънига бўлмағур важ бахоналарни кўрсатиб обрўсизлантиришга харакат қилган. Ўзининг ҳатти-ҳаракатидаги уқувсизликни ўзгаларга юклаб, бахона қидирган. Хуқуқий асосда фермер хўжалиги раҳбари бўлмасдан туриб, унинг фаолиятига аралашган, гўёки барча нарсани ўзи биладиган, адолатли хал этадиган шахс қилиб кўрсатган.


Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page